Get Mystery Box with random crypto!

Давлат Раҳбари раислигида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бар | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Давлат Раҳбари раислигида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидиялар орқали сув таъминоти оғир бўлган 400 маҳаллада аҳоли томорқаларини суғориш учун тик артезиан қудуқлар қазиб берилади.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш орқали етиштирилаётган маҳсулотни кўпайтириш имкониятлари ишга солинади. Айниқса, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, август-сентябрь ойларида тўқсонбости экинларини этишга эътибор қаратилади. Бунинг учун қўшимча маблағ ва зарур инфратузилма мавжуд.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube