Get Mystery Box with random crypto!

Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Молия вазири Темур Ишметовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича маърузаси эшитилди.

Давлат бюджетининг 2022 йил I ярим йиллигидаги харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 103,0 трлн. сўмни аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 94,9 фоиз ёки ЯИМ га нисбатан 26,4 фоизни ташкил этди.

Бюджет ташкилотларининг 36,2 трлн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда 7 трлн. сўмлик иш ҳақига нисбатан ажратмалари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиши таъминланди.

Ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 23,9 трлн. сўм маблағ йўналтирилди.

Мактабгача таълим тизимига давлат бюджетидан 4 674,4 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳисобот даврида ушбу маблағларнинг 4 479,9 млрд. сўми ўзлаштирилди.

2022 йилнинг 1 июл ҳолатига Республикамиздаги 3-7 ёшдаги болалар сони 2 820,1 мингтани ташкил этган бўлса, уларнинг 1 957,4 мингтаси яъни, 69,4 фоизи мактабгача таълим тизими билан қамраб олинди.

Умумий таълим йўналишига 17,0 трлн. сўм (2021 йилга нисбатан 123,6 фоиз) маблағ йўналтирилган бўлиб, ушбу харажатлар жами таълим харажатларининг 71,0 фоизини ташкил этди.

2021-2022 йилларда 2 мингдан ортиқ умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан таъминлаш бўйича тасдиқланган дастур доирасида жами 200 млрд. сўм шундан республика бюджетидан 100 млрд. сўм, маҳаллий бюджетлардан 100 млрд. сўм маблағларнинг қолган қисми хам ҳисобот даврида тўлиқ ажратиб берилди.

Олий таълим муаассасалари, кадрларни қайта тайёрлаш ва илмий-тадқиқот институтлари учун Давлат бюджетидан жами 2 439,0 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини сақлаш ҳамда таълим олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Давлат бюджетидан жами 953,7 млрд. сўм (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 бараварга кўп) маблағ йўналтирилди.

Фан соҳасига ёки фанни ривожлантириш учун 698,3 млрд сўм маблағлар молиялаштирилган. Бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 342,8 млрд сўмга ўсганлигини билдиради.

@a_xaitov