Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 66

2022-09-25 19:06:45
Шароф Рашидов тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши масъуллар томонидан тумандаги “Халқабод” МФЙ да яшовчи Худойбердиев Абдурауф ака хонадонида 20 сотихлик томорқасида - аҳоли томорқаларида такрорий экинларни ҳосилини йиғиб олиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтқазиб, янги мавсумга тўқсонбости экинларни кечиктирмаган ҳолда экиш бўйича яқин маҳалларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари учун амалий семинар ташкил қилинди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
111 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-09-25 19:06:45
Кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг бевосита кўмагида Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл томорқа хизматлари” МЧЖ ва Асака туманидаги “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ негизда 12 та йўналиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатадиган кластер ўз фаолиятини бошлади

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
107 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-09-24 13:24:09
Оҳангарон тумани “Гулобод” МФЙ да истиқомат қилаётган Худойбердиев Ҳусниддин ака ўз томорқасида 8 ҳил маҳсулот етиштиришни ҳамда сақлаб туришни йўлган қўйган, кечки ҳосилни кейинги йил эрта пишар мевалар пишгунга қадар сақлаб сотиб, йиллик даромади 80 млн сўмдан ошди.

Шунингдек, томорқадан самарали фойдаланиш ва даромадни янада ошириш мақсадида жорий йилдан бошлаб кооперация усулида тадбиркорларга қалампирни етқазиб беришни хам йўлга қўйган.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
163 views10:24
Ochish/sharhlash
2022-09-24 13:20:30
Олтиариқдаман. Кеча синфдошларим билан Улуғбекҳожининг Қапчуғайдаги музлатгич-омборига бордик. Олтиариқликлар тиним билмаяпти. Сардорбек, Шавкатбек деган олтиариқлик ака-ука ёш тадбиркорлар узумни қадоқлашни янги усулига ўтишибди. Айтишларича, шу иш орқали Россия бозорларидаги меваларимиз нархи икки ҳисса кўпроққа пулланяпти. Янгилик кимга ёқмайди дейсиз.

Бунақа дастгоҳлар сонини кўпайтириш керак. Банкдан кредит олиш эвазига янгиларини сотиб олиш мумкин. Вилоят ҳокими Хайрулла ака Бозоров тадбиркорларни доим қўллаб келган. Ўзим гувоҳ. Олтиариққа бир йўли тушса, "VINEYARDS VALLEY" МЧЖ ҳолидан ҳам хабар олиб қўйишига умид қиламиз. Бозоров президент сиёсатини оғишмай қўллаб келадиган камсонли вилоят ҳокимларидан бири.

@Zafarbek_Solijonov
155 views10:20
Ochish/sharhlash
2022-09-24 12:52:47
Сайхунобод тумани Нуробод МФЙ “Олғабос” маҳалласида аксарият хонадонлар томорқадан йилига икки ва  уч марта ҳосил олади.

Шундай хонадонлардан бири Нусратовлар оиласи намунали томорқачи сифати тан олинган. Ўттиз сотихлик томорқа қишин - ёзин ям- яшил ва даромад манбаи.

Томорқада: олма, нок, шафтоли, анжир, узум, саримсоқпиёз, картошка, шолғом, маккажуҳори, помидор ва бодринг етиштирилиб, сутли сигир, қўй ва товуқ парваришланади.

Мазкур маҳаллада бўлган кўргазмали семинарда намунали томорқачилик тажрибалари бўйича фойдали мулоқот бўлди. Кенгашимиз тайерлаган томорқачилик илми ва тажрибасини ўрганиш бўйича китоб - услубий қўлланма ҳам семинар иштирокчиларига тарқатилди.

@a_xaitov
157 views09:52
Ochish/sharhlash
2022-09-24 12:27:38 Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида 50 минг гектар ерлар ўзлаштирилади.

Давлатимиз раҳбари 22 сентябрда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида масъулларга бу борада топшириқ берди.

Дастлаб пухта, иқтисодий асосланган дастур ишлаб чиқилади. Бунда молиялаш харажатлари ва манбалари ҳам аниқланади.

Яқин келажакда ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали вилоятда 100 мингдан зиёд иш ўринларини яратиш имконияти яратилади. Чорва учун озуқа базаси кўпаяди, янги боғлар ва узумзорлар ташкил этилади.

@a_xaitov
215 views09:27
Ochish/sharhlash
2022-09-24 12:19:51
Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалиги ер майдонларини суғориш учун вертикал қудуқларни бурғулаш ҳамда қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастури шакиллантирилиб, қудуқ қазиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан Узун туманида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан субсидия асосида “Маданий турмуш” маҳалласида бир дона катта хажимли артезиан қудуғи қазилиб фойдаланишга топширилди.

Мазкур маҳаллада 713 та томорқа ер эгаларининг ихтиёрида 48 гектар экин майдонлари бўлиб, ишга туширилган артезиан қудуғи ҳисобига 30 дан ортиқ томорқа ер эгаларининг 2,3 гектар экин майдонлари сув билан таъминланди ҳамда йил якунгача яна 70 дан ортиқ артезиан қудуғлари қазилиши режалаштирилган.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
166 views09:19
Ochish/sharhlash
2022-09-23 17:41:46 Муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбари иштирокидаги Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 22 сентябр куни аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Жумладан хорижий экспертларни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.
Бу ташаббус вилоятда ёш кадрларни тайерлашда жудаям аҳамиятли.

Шунингдек, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш топшириғи ҳам берилди.

@a_xaitov
86 views14:41
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:01:39
Жомбой тумани “Беш бола” МФЙ да истиқомат қилаётган Нилуфар Хотамова юқоридаромадли “Алдова” навли пиёз экиб, йилига 3-4 марта ҳосил олаётга томорқасида Самарқанд вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан - фермер хўжаликларида ва аҳоли томорқаларидаги экинлардан бўшаган ер майдонларига тўқсонбости экинлар экиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
142 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:33:09 Туризм салоҳияти ишга солинади.

Давлатимиз раҳбари иштирокидаги Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти туризм салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда  инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.

Шу боис Паркент, Ангрен ва Оҳангароннинг тоғли жойларида туризм кластерлари ташкил этиш топшириғи берилди.

Бу борада туризм ривожланган мамлакатлардан хорижий экспертларни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлиши айтилди.

Паркент, Ангрен, Охангаронда туризм орқали тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш учун катта имкониятлар яратилади.

@a_xaitov
164 views12:33
Ochish/sharhlash