Get Mystery Box with random crypto!

'МЕНИМЧА' телекўрсатувининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳуду | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

"МЕНИМЧА" телекўрсатувининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишиш мақсадида 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифидаги қишлоқ хўжалигига оид қисми.

Сафар дастуридаги биринчи манзил Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги бўлди. Хўжалик майдони 100 гектар бўлиб, шундан 80 гектарида пахта ва ғалла, қолган қисмида соя, саримсоқпиёз, беда экилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқотда ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

- Биз нимага бойлигимиз бўлган ерни кластерларга бердик? Халққа нафи тегиши учун. Энди кластерлар ислоҳотларга муносиб бўлиб, давлат сиёсатини амалга ошириши керак. Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, корхоналар очиш ва касаначилик орқали ўз ҳудудида ишсизликни камайтириши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube