Get Mystery Box with random crypto!

Муқобил энергетика лойиҳалари амалга оширилади. Давлатимиз ра | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Муқобил энергетика лойиҳалари амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари шу йил 10 феврал куни Жиззах вилоятида фаоллар билан ўтказилган йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Мажлисда мен ҳам қатнашдим.

Жиззах вилоятида камида 2 минг Мегаватт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди.

Бундан фойдаланиб 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши ва вилоятдаги танқислик ортиғи билан қопланиши, 71 миллион куб метр газ тежалиши маълум қилинди.

ЎзДиДеП Ҳукумат идоралари билан биргаликда асосий электоратимиз ва аъзоларимиз бўлган тадбиркорларни муқобил энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ташаббусларни  қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратади.

Мажлисда қайд этилганидек, Ғаллаоролда БААнинг “Масдар” компанияси 200 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси ишга туширилади.

Келгуси йилда бу станция тўлиқ қувватга чиқиб, 500 миллион киловатт соат электр олинади ва вилоят эҳтиёжининг 20 фоизини қоплайди.

Шунингдек;

ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида 5 Мегаваттли;
Саноат зонаси ва тадбиркорлар биноларида 15 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди;
аҳоли хонадонларига 8 Мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш учун жозибадор шароитлар яратилади.

Тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун 5, 10, 15 Мегаваттли қуёш станциялари қуриш ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

Зафарободда бу йил жами 2 Мегаваттли 2 та кичик ГЭС қурилади ва бу йил 2,4 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Осиё тараққиёт банки билан бирга, Форишда 150 Мегаваттли йирик қуёш станцияси лойиҳаси бошланади. Бу станция тўлиқ қувватга чиққанда, 370 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Жиззах шаҳрида ҳам иссиқлик, ҳам электр энергияси ишлаб чиқарувчи когенерация маркази қурилади.

Давлатимиз раҳбари Жиззах электр тармоқларидаги йўқотишлар кўп эканини қайд этиб, буни камайтириш, вилоятда 4 мингдан зиёд корхонанинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳам аниқ топшириқлар берди.

Бу борада партиямиз томонидан назорат таҳлил фаолияти амалга оширилади.

@a_xaitov