Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандга бормоқчи эдим, Афросиёбда. Билет йўқ. Твиттерга ш | Замбаракнинг ўқи

Самарқандга бормоқчи эдим, Афросиёбда. Билет йўқ.

Твиттерга шу ҳақда ёзсам, билетлар кассада ҳам йўқлиги, лекин озгина “қуруғи” эвазига кассирлар “топиб бериши” ҳақида айтишди. Билет йўқ бўлган пайтлар вагонлар ярим тўла бўлиши ҳақида ҳам айтишди.

Принципиально порахўрларга пора бермайман.

Ҳафа бўлдим. Билет ололмаганим учун эмас, балки Ўзбекистон темир йўллари гултожи бўлган, ҳаммага мақтаниладиган поездга билет сотиш тизими “одамбашара” қилинмаганига.

Агар чиндан поездлар тўла бўлганда ҳафа бўлмасдим, хурсанд бўлардим. Туристлар билан тўла бўлса нега ҳафа бўлишим керак?

2016 йилда ҳам одамлар бундан нолирди, шу пайтгача ўзгармабди. Афсус.

@zambarakning_oqi