Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.12K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-17 20:17:22 Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан шикоят бериш муддати қисқартирилган

25.12.2023 йил кунги ЎРҚ-884-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир нечта ўзгаришлар киритилган.

Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган.

Апелляция барча материаллар келиб тушгандан бошлаб 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция эса 1 сутка ичида кўрилади.


@Yurist_Blogerr
5.9K views17:17
Ochish/sharhlash
2024-05-17 19:08:56 ДИҚҚАТ

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизларга ОТМ га ўқишга имтиёзли кириш учун бериладиган тавсияномага аризалар қабули бошланган. Тугаш муддати 1 июнгача!!!

Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Бунда талабгор Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга бўлиши керак.

Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак:

1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;

2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Қарорда тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак. Демак, ариза топширишнинг тугаш санасига оз вақт қолмоқда. Талабгор бўламан деганлар тезроқ ҳаракатни қилиш керак


@Yurist_Blogerr
11.3K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-17 19:08:54
Акция

Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак!

Автомобилингизни лой ва кирлардан тозалаш учун энг яхши ечим

Қулайликлари:
мустаҳкам ва енгил;
3 баробар катталашади;
аввалги ҳолига осон қайтади;
кўп жой эгалламайди;
15 метргача узаяди;
7 хил режимда сув сепади.

Узун калталигига қараб нархлари фарқ қилади. 15 метрлик ҳажмдагиси 99.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/472858
https://100k.uz/oqim/472858
https://100k.uz/oqim/472858
8.1K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-17 14:50:28 Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr
12.8K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-05-17 11:16:58 ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ УЧУН ТЎЛОВ ҚАНЧА ?

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўра,
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорт берганлик учун — БҲМнинг 80 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни, шу жумладан йўқотиб қўйилганларининг ўрнига янгиларини берганлик учун — БҲМнинг 5 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун— БҲМнинг 2 баравари;

@Yurist_Blogerr
13.7K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-05-17 11:16:56
Палароид кўзойнак

Полароид кўзойнаклари зарарли ултрабинафша нурлар ва кўз қамашишидан ҳимоя қилувчи замонавий ва функционал аксессуарлардир. Улар бардошли рамкалар ва қулай ушлагичларга эга бўлиб, узоқ вақт Сизга хизмат қилади. Полароид линзалари ёрқин ва тиниқ кўришни таъминлайди, шу билан бирга чақнашдан ҳимоя қилади. Ташқи кўринишингизга эса ўзгача кўрк бериб туради.

Кўзойнак барча кўринишдаги инсонлар учун мос келадиган услубда ишлаб чиқарилган.

Нархи 99 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/471211
https://100k.uz/oqim/471211
https://100k.uz/oqim/471211
10.9K views08:16
Ochish/sharhlash
2024-05-17 10:29:28 ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

@Yurist_Blogerr
13.7K views07:29
Ochish/sharhlash
2024-05-17 07:49:09 I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади.

26.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинган

Ушбу Қонун билан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига киритилган ўзгаришга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

@Yurist_Blogerr
15.3K views04:49
Ochish/sharhlash
2024-05-17 07:49:08
Семиз одамнинг ички организмига саёҳат функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради хамда ўзининг бежиримлиги билан инсонни ўзига чорлайди

Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради.

Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш, чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш, бўғим ва бош оғриқларини қолдириш, буқоқ касалликларида ёрдам беради.

бир-неча хил ранглари мавжуд

Нархи 54 000

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/264462
https://100k.uz/oqim/264462
https://100k.uz/oqim/264462
12.8K views04:49
Ochish/sharhlash
2024-05-16 20:05:33 АЛИМЕНТ ТЎЛАШ МАЖБУРИЯТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ

САВОЛ;
Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?

ЖАВОБ;
Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:

бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;

фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;

меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;

алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.

@Yurist_Blogerr
16.7K views17:05
Ochish/sharhlash