Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Тавсия
Натижа
Қишлоқ
Тайинлов
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.10K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 113

2022-04-22 16:40:42
#Бўстонлиқ_тумани

Туман ҳокими Жўрабек Аҳмедов "Ёшлар дафтари"га киритилганлар билан навбатдаги мулоқотини ўтказди. Шу жойнинг ўзида уларнинг 6 нафарига инкубатор ускуналари, 2 нафарига ноутбук, 1 нафарига карчер ва 30 нафарига тикув машинаси топширилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.0K viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash
2022-04-22 15:49:39
#Ёшлар_чойхонаси #Анонс

ТикТок, инста, дискотека, рlayStation отмен! Бияғда юрагида ўти бор ёшлар коррупция ҳақида гаплашаяпти. Эшитинглар!

Тадбиркор, ўқув маркази раҳбари, журналист, депутат. хуллас, бизнинг ёшлар армияси савол ва муҳокамаларда вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Равшанов билан обдан тортишдилар.

Асосий гапларни эса ҳозирча айтмай турамиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
5.0K viewsedited  12:49
Ochish/sharhlash
2022-04-22 13:22:10
#билибқўйганяхши

Автомобиль рақами қандай тайёрланади?

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.9K views10:22
Ochish/sharhlash
2022-04-22 13:12:33
#Ангрен #Китоб_бизни_бирлаштиради

«Китобхонлик ҳафталиги» лойиҳаси доирасида «Китоб бизни бирлашитиради» номли маънавий-маърифий тадбир Ангрен шаҳрида бўлиб ўтди.

90 мингга яқин китоб фонди мавжуд Ангрен Ахборот кутубхона марказига кенг жамоатчилик 400 дан ортиқ ўзлари учун севимли бўлган китобларни туҳфа қилишди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
14.3K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-04-22 12:29:18
АБДУЛЛА ОРИПОВ ҲАҚИДА ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛИНАДИ

Айни дамда давлат раҳбари Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда.

Сессияда косонлик фаоллар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов номидаги республика танловини ташкил этиш таклифини билдирди.

Президент ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини, лекин бу танловни аввало вилоятда ўтказиш кейин бутун республика бўйича намуна қилиш лозимлигини қайд этди.

Аввало, бу таклиф менга маъқул. Лекин менинг ҳам таклифим бор. Киночиларимиз Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига оид алоҳида бир фильм ишласин. Абдулла Орипов ҳақида бундан ҳам кино ишласак арзимайдими?, — деди Президент. — Таҳририятларга шеърини бериб, ўн марталаб ўзгартириб, маромига етказарди. У кишининг ишга, сўзга масъулияти кучли бўлган.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.6K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-04-22 11:22:02
Президент мактабига ўқишга кира олмаган ўқувчилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелда тасдиқланган 8-сон баёнига кўра, Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари иккинчи босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳар бир вилоятда ташкил этилган аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирган тақдирда ариза топширади ва квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз қабул қилинади. Қабул қилинадиган ўқувчилар сони 24 нафар этиб белгиланган.

Агарда белгиланган қабул квотасидан ортиқ талабгорлар битта ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирса, устунлик юқори балл тўплаган талабгорга берилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
19.9K views08:22
Ochish/sharhlash
2022-04-22 11:09:42 ​​#Президент_селекторидан

«Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда нутқ сўзламоқда.

«Бу ерга келишдан олдин, вилоятдаги аҳволни ва қабул қилинган дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим», - деди Президент.

Жумладан, сув муаммосига тўхталиб ўтди. Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

110 километр узунликдаги “Яккабоғ-Қарши-Косон” магистрал ичимлик сув тармоғини қуриш бўйича бир ой муддатда қарор тайёрланиб, 2022-2024 йилларда қурилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
19.4K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-04-22 09:45:02
#жиноят_ва_жазо

Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро мазкур туман ҳудудидан ноқонуний ўзлаштирган (давлат захирасидаги ер) 11 сотих ер майдонини 6 минг АҚШ долларига сотаётгани аниқланган.

У тезкор тадбир давомида талаб қилинган пулнинг 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.6K views06:45
Ochish/sharhlash
2022-04-22 09:21:08
#анабўлмаса

ТАЙСОН САМОЛЁТДА ЙЎЛОВЧИНИ КАЛТАКЛАДИ

Воқеа Флоридага қўнаётган самолётда содир бўлган. Қўниш чоғида бир йўловчи Майк Тайсоннинг жиғига теккан.

Тайсон аввалига йигитдан бас қилишни сўраган ва у тўхтамагач, унинг юзига бир неча марта уриб, самолётни тарк этган. Спортчига яқин манбага кўра, жабрланувчи маст бўлиб, Тайсонни қасддан ғазаблантирган.

Жабрланувчига тиббий ёрдамдан сўнг полицияга мурожаат қилган.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.0K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2022-04-22 05:42:31
#табассум_time

Интернет орқали танишганда эҳтиёт бўлиш керак, болла

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.7K views02:42
Ochish/sharhlash