Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Бахши
Туйғу
Лирик
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 44.58K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 109

2022-04-28 12:15:19
#Кун_фотоси

Гуллар – табиатнинг табассумидир. Янгийўл тумани "Обод" маҳалласи раиси маҳалла биноси атрофига гул экиб, парвариш қилмоқда.

Ҳарҳолда, тўрсайиб турган қоқ-қуруқ бино, файзсиз ҳовли, қаровсиз ердан кўра бу манзара дилни яшнатади, маҳалла аҳли ибрат олади.

Фото: Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
12.7K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2022-04-28 11:01:52
#ретросурат

Чирчиқ. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига бағишлаб қўйилган ёдгорлик. 1984 йил.

Ёдгорлик фалсафаси машҳур авар шоири Расул Ҳамзатовнинг "Турналар" шеъри асосига қурилган.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
12.1K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2022-04-28 10:32:49
#Етакчилар_фаолиятидан

ЖАСУРНИНГ ФАОЛИЯТИДАН ЁШЛАР РОЗИМИ?

Чинор” МФЙда 2180 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 414 нафари 16-30 ёшдагилар. “Ёшлар парламенти” аъзоси, илмли ёшларни жамиятга танитиш, уларнинг тажриба ва ютуқларини  кенг оммага намойиш қилувчи “You Тube” каналидаги “The Suhbat” лойиҳаси муаллифи Жасур Ортиқбоевнинг етакчилик фаолиятини бошлашини маҳалла ёшлари мамнуният билан қаршилади.

Ж.Ортиқбоев ташаббуси билан “Чинор” маҳалласида янги спорт залининг қонуний фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда у ерда 60 дан ортиқ ёшлар спортнинг “ММА” тури билан шуғулланишмоқда.

Шунингдек, “мнемоника” (эслаб қолиш) бўйича сертификат соҳиби ҳисобланган етакчи айнан шу йўналишни маҳалла ёшлари орасида ривожлантирмоқда.

Ишларга омад, Жасурбек!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
8.3K viewsedited  07:32
Ochish/sharhlash
2022-04-28 09:00:30
#Матбуот_эркинлиги_куни_олдидан #Ёшлар_чойхонаси #Медиасаводхонлик #Эргаш_Абдураимов

3-май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида «Ёшлар чойхонаси»да матбуот, журналистика ва блогинг ҳақида суҳбатлашдик.

Давра суҳбати иштирокчиларининг фикрларини бугундан бошлаб эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз.

Ҳурматли ёшлар, бу туркумдаги материалларда сиз медиасаводхонлик бўйича муайян кўникмаларга эга бўласиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.7K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2022-04-28 08:44:15
#танқид_ва_таҳлил

Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган сайёр тиббий кўрикда беморлар уй ҳайвонларини текшириш учун мўлжалланган УТТ аппарати билан текширилгани ростми?

Масъулллар жавоб берди.

Ижтимоий тармоқларда тиббий тавсиялари билан ном қозонган ДОКТОР ИСЧАНОВнинг бу ҳақда айтган гаплари наҳот ёлғон бўлса?

Facebook | Telegram | Instagram
2.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-04-28 05:00:59
#Хайрлитонг

Келажагинг қандай бўлишини истасанг, бугунги амалинг ва хатти-ҳаракатингга эътиборли бўл. Шуни унутмагинки, бугун ташлаган қадамингнинг натижаси эртанги кунингда намоён бўлади...

Ҳаракат қил, излан, уддала — бугунинг беҳуда кетмасин... Кимдандир нажот кутма, фақат ўзингга суян, ўзингдан кут ва ўзингдан талаб қил. Ишон, сенга ўхшаши коинотда йўқ. Сен ўзлигингни, ўзгача эканингни англа, шунинг ўзи кифоя...

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
12.8K views02:00
Ochish/sharhlash
2022-04-27 20:50:40
#жиноятважазо

Тошкент вилоятининг учта ҳудудида ер сотувчилар қўлга олинди

Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
10.8K viewsedited  17:50
Ochish/sharhlash
2022-04-27 19:18:44
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
1.9K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-04-27 17:51:08
#эътибор

Велоспортчиларга 40 та велосипед ва "Damas" топширилди

Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ташаббуси билан Ўзбекистон велосипед федерацияси Тошкент вилояти бўлими спортчиларига махсус спорт велосипедлари тарқатилди.

Шунингдек, федерациянинг вилоят бўлими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида "Damas" автомобили калити масъулларга тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг махсус йўлакда спорт велосипедлари имкониятлари синовдан ўтказилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.4K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-04-27 17:30:25
#Видео

Иттифоқми, агентлик?

Бугун ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда бу икки ташкилот ижобий маънода рақобатлашаётгандек туюлмаяптими?

Ёшлар агентлиги бир тадбир ўтказса, кейинроқ Ёшлар иттифоқи ундан ҳам ошириб нимадир ташкил қилаяпти. Бу – яхши.

"Ёшлар кундалиги" мухбири Ёшлар иттифоқи республика Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов билан суҳбатлашди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.4K views14:30
Ochish/sharhlash