Get Mystery Box with random crypto!

#Жиноят_ва_жазо '1 XBet'га 33 млрд. сўмни 'тикиб берганлар' қ | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

#Жиноят_ва_жазо

"1 XBet"га 33 млрд. сўмни "тикиб берганлар" қўлга олинди

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларни онлайн қимор ўйинларига тарғиб қилиб, пул маблағларини сармоя сифатида онлайн тизимларга киритиб бериш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

Текширувларга кўра, улар Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри, “Умид” МФЙ, 2 даҳаси ҳамда Ангрен шаҳри 2/2 даҳаси ҳудудида жойлашган “Пайнет” шаҳобчаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини (1 XBet) тарғиб қилиб ноқонуний равишда пул ўтказиш билан шуғулланиб келишган.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган гумонланувчиларнинг телефон мосламалари тегишли тартибда текширилганида 1 гуруҳ томонидан шу кунга қадар фуқароларнинг 15 млрд. сўм, 2 гуруҳ томонидан эса 18 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари сармоя сифатида онлайн қимор ўйинларига киритилганлиги аниқланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Yoshlar kundaligi