Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Бахши
Туйғу
Лирик
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 44.58K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 110

2022-04-27 17:13:49
#Футбол #Суперлига

АГМК футболчиси Санжар Турсунов «Қўқон 1912» дарвозасига ҳозиргина супергол урди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.3K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2022-04-27 14:18:58Тошкент вилоятидаги бошқармалар раҳбарлари ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол?

Ҳозир кўп соҳаларда ахборот теҳнолоиялари ва интернетдан унумли фойлаланган ҳолда, самарали ишлар қилиняпти. Айниқса, онлайн мулоқотлар, аҳоли мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал этилаётгани ортиқча вақт ва харажатлар сарфланишининг олдини оляпти.

Шундай бўлса-да вилоят бошқарма бошлиқларининг аксарияти ижтимоий тармоқларда расмий саҳифа юритмасликлари қанчалик тўғри?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, бунда аҳоли билан қандай мулоқот олиб борилаётгани, тезкорлик жиҳатлари бўйича кичик суриштирув ўтказдик. Бу ҳақда олдин хабар берган эдик.

Натижалар билан танишинг.

Садриддин Шоқосимов
- Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

Олимжон Халикулов - Тошкент вилояти Молия бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

Жасур Ахроров - Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

Улуғбек Тухтаев - Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

Улуғбек Акбаров - Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

Азамат Камолов - Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи: "Telegram" тармоғида анча фаол бўлиб, расмий саҳифаси мавжуд. Уни 12 мингга яқин обуначилар кузатиб боради.“Facebook” тармоғида ҳам расмий саҳифаси мавжуд, 2200 дан ортиқ дўстлари бор. Саҳифаларида касбига доир маълумотларни мунтазам равишда жойлаб боради.

Равшан Раимов - Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи. “Facebook” тармоғида шахсий саҳифаси мавжуд ва 100 дан ортиқ дўстларга эга. Аммо жуда фаол эмас. Фақат шахсий суратлар ва маълумотларни жойлаб боради.

Абдували Темирпулатов - Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи. “Facebook” тармоғида шахсий саҳифаси мавжуд, 400 дан ортиқ дўстларга эга. Инстаграм тармоғида ҳам 100 дан ортиқ обуначилари бор. Фақат шахсий суратлар ва маълумотларни жойлаб боради.

Суриштирувларимиз давом этади. Навбат қолган бошқармаларга!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.6K views11:18
Ochish/sharhlash
2022-04-27 13:58:47
#Видео

"МИРЗАБЕК" КУЧАЙДИ – БЎКАДАН ДАРАКЛАР

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.6K views10:58
Ochish/sharhlash
2022-04-27 12:14:09 #Тошкентвилояти #ҳудудийбосқичи #Ёшларовози #Bozatovfest2022

«ЁШЛАР ОВОЗИ»:ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ КИМЛАР?

«Ёшлар овози» танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди. Натижаларга кўра, қуйидаги иштирокчилар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди:

Бахшичилик йўналиши:

Мирзалиев Миртоз Эркин ўғли - Оққўрғон тумани (10-15 ёш тоифаси);
Рахимов Бекзод Низомиддин ўғли - Бўка тумани (16-22 ёш тоифаси);
Алиев Муроджон Анвар ўғли - Паркент тумани (23-30 ёш тоифаси).

Анъанавий ижро йўналиши:

Абдимуталибов Озодбек Жасур ўғли - Олмалиқ шаҳри (10-15 ёш тоифаси);
Зиёдуллаев Дониёр Абдунаби ўғли - Бўка тумани (16-22 ёш тоифаси);
Йўлдашев Азаматжон Аъзамжон ўғли - Паркент тумани (23-30 ёш тоифаси).

Опера йўналиши:

Атмечина Сафина Расуловна - Янгийўл тумани (10-15 ёш тоифаси);
Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи - Бўстонлиқ тумани (16-22 ёш тоифаси);
Абдумавлонов Зиёдбек Нурали ўғли - Олмалиқ шаҳри (23-30 ёш тоифаси).

Эстрада йўналиши:

Рихситиллаев Диёрбек Мамадиёр ўғли - Янгийўл тумани (10-15 ёш тоифаси);
Джалолова Фарангиз Солижон қизи - Чирчиқ шаҳри (16-22 ёш тоифаси);
Реджепов Мунисбек Тўрақулович - Чирчиқ шаҳри (23-30 ёш тоифаси).

Ғолибларни қутлаймиз!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
4.8K viewsedited  09:14
Ochish/sharhlash
2022-04-27 11:51:57
#Етакчилар_фаолиятидан

"Ифтихор"нинг ташаббускор қизи

У тенгдошларига кўпам ўхшамайди. Табиатан куюнчаклик қонида бор. “Ифтихор” МФЙда Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимида 6 йил фаолият олиб борган Гулчеҳра Сафарбоева янги ишга тайинланди - ёшларга етакчи бўлди.

Чирчиқ давлат Педагогика институтида сиртқи таҳсил олаётган тиниб-тинчимас қиз ўқитувчилик фаолиятини ҳам бошлаб юборди. Маҳалласидаги ногиронлиги бўлган ёшларга сабоқ беришга қарор қилди.

Яқинда маҳалласининг "Келес" футбол жамоаси вилоят биринчилигида ғолибликни қўлга киритди.

– Ҳайратланарлиси, бу йигитлар спортчилар эмас, ҳайдовчи, қурувчи, уста ва шу каби касб эгалари бўлган ёшлардир, дейди етакчи қиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
12.5K viewsedited  08:51
Ochish/sharhlash
2022-04-27 10:44:12
#ретросурат

Олмалиқ автошоҳбекати. 1968-1972 йил

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.8K views07:44
Ochish/sharhlash
2022-04-27 09:54:00

ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КОСМИК ТЕЗЛИКДА ИШДАН БЎШАТИЛДИ

Янгийўл шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилганлик ҳолати юзасидан ўтказилган текширув давомида кутилмаган ҳолатга дуч келинди.

Ҳаммамиз Адлия идоралари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ташкилот, бу ерда ишлайдиган инсон қонун устиворлиги учун курашади, деб ўйлаймиз. Лекин...

Хуллас, Янгийўл шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Р.К мансабини суиистеъмол қилган ҳолда жияни ва ўғли номига имтиёзли кредитларни расмийлаштириб, қаерлардадир нақдлаштириб, пулни ўзлаштирган. Кредит мақсадсиз ишлатилган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, соққани босаётган адлиячи акахон ишдан бўшатилди.

Янгийўл шаҳри адлия бўлими бошлиғи космик тезликда бўшатилган илк ходим бўлса керак. Қаранг, прокуратура 25 апрель куни хизмат текшируви тайинлаш ҳақида вилоят адлия бошқармасига хат киритган, Адлия бошқармаси эса шу куниёқ соққакаш ҳамкасбларини ишдан бўшатган...

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.9K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-04-27 08:47:50
Live

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан "Энг намунали сардорлар" танловининг шаҳар ва туманлар босқичи ўтказилмоқда.

Саҳнада шаҳар ва туманларнинг бош сардорлари.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
12.8K viewsedited  05:47
Ochish/sharhlash
2022-04-27 08:10:29
#анабўлмаса

Японлар тезюрар поезд тезлигини соатига 1350 кмга чиқаришга эришишди.

Агар шундай тезюрар поезд ўзимизда йўлга қўйилса, Андижондан Тошкентга 12 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади.

Маълумот учун: "Афросиёб" тезюрар поездининг максимал тезлиги соатига 250 км.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
10.7K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2022-04-27 03:40:02
#Ибратли_видеолавҳа

Ўзингизга нимани раво кўрсангиз, бошқаларга ҳам шуни илининг.

Отаётган янги тонг эзгуликлар, хайрли амалларга бой бўлсин! Ассалому алайкум, қадрдон!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
229 views00:40
Ochish/sharhlash