Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Бахши
Туйғу
Лирик
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 44.58K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 108

2022-04-29 10:56:28
#кун_фотоси

Диего Марадона:

— Футбол ўйнаётганингизда ҳамма нарсани эсдан чиқарасиз. У сизнинг вужудингизни эгаллаб олади. Демак, бу шунчаки ўйин эмас.

Фотосуратда Бўка туманида футбол бўйича ўтказилган ёшлар ўртасида ДХХ кубоги мусобақаларининг саралаш босқичлари акс этган.

Суратлар муаллифи: Абдулазиз Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.8K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2022-04-29 10:07:08 ​​#Иқтибос #Ҳуқуқий_ечим

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ" ДАН КЎЧИРМА

161-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари

"Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.

Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин".

Диққат! Демак, қонунчиликка кўра, бюджет ташкилотлари *кечи билан бугун апрель учун ходимларга маош тўлаб бериши лозим*.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ:

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.5K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2022-04-29 08:40:04
#Рейтинг

АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ИЛҒОР – МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТ ҲАМ РЕЙТИНГДА ОРТДА ҚОЛДИ

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг 30 та олий таълим муассасаси биринчи бор ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

Ажабланарлиси, Тошкент давлат аграр университети рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистондаги энг топ университет бўлиб турибди. Ҳатто Ўзбекистон миллий университети, Юридик университет ҳам ундан кейинги ўринларда қайд этилган..

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.2K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2022-04-29 08:03:55
#Матбуот_эркинлиги_куни_олдидан #Ёшлар_чойхонаси #Медиасаводхонлик #Эргаш_Абдураимов

3-май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида «Ёшлар чойхонаси»да матбуот, журналистика ва блогинг ҳақида суҳбатлашдик.

Давра суҳбати иштирокчиларининг фикрларини бугундан бошлаб эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз. Олмалиқлик лидер ёшлардан бири Эргаш Абдураимовдан навбатдаги фикр.

Ҳурматли ёшлар, бу туркумдаги материалларда сиз медиасаводхонлик бўйича муайян кўникмаларга эга бўласиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.6K views05:03
Ochish/sharhlash
2022-04-29 06:01:43
#мулоҳаза

Кекса отахондан сўрадилар:
- Болаларингизни соғинасизми?
Отахон жавоб берди:
- Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Энди-чи? Ҳаммаси акси..."

P.S.: Ота-оналаримиз шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, бу дунё - қайтар дунё, қадрдон!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.2K viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash
2022-04-29 04:08:24
#Ҳикмат

Жим турганлар, қўявер топсин шуҳрат, топсин зар,
Ўзгачадир кўнглимнинг интизоми, низоми.
Пасткашликни кўрганда туролсайди жим агар,
На “Хамса” яраларди, на-да доҳий Низомий.


Ҳалил РИЗО,
озар шоири


Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
139 viewsedited  01:08
Ochish/sharhlash
2022-04-28 19:04:17
#Матбуот

Газетани ўқияпсизми? «Ёшлар кундалиги»нинг газетаси чоп этилаётганидан хабарингиз борми?

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.4K viewsedited  16:04
Ochish/sharhlash
2022-04-28 17:26:10 ОТА-ОНА СОТИЛАДИ!

Газетада мана шундай бир эълон берилди: “Қари ота-онамни 10 минг еврога сотаман. Отам 91 ёшда ва ақли заиф. Онам 89 ёшда, ҳамма ишда унга ёрдам керак".

Бу эълонни кўрган одамлар бир неча кун мана шу мавзу устида мунозара қилишди.

Баъзилар “Бу қандай шармандалик?” деди.
- Ҳой, нега масъуллар бу масалага эътибор қаратмаяпти? – деганлар ҳам бўлди. Бошқалар эса ўйланиб қолди.
- Эй худойим, ахир бу гуноҳ! – деб ўйлаганлар ҳам бор эди.
- Кераксиз нарсани сотиб олиш учун жуда катта пул, бу тентаклик, - дейдиганлар сони анчагина кўпроқ эди.

Эълонни ота-онасидан айрилганига анча бўлган бир оила ҳам ўқиб қолди. Бу оила эълондаги сотиладиган қарияларни олиб, уларга қарашга қарор қилишди.
Улар пулни банк ҳисоб рақамига ўтказишди ва сотиладиган қария жуфтликни уйларига олиб кетиш учун берилган манзилга боришди.

Улар келган жойда катта уйга дуч келишди.
Эълон бўйича келган жойларида уларни кўриниши анча яхши бир одам кутиб олди.

Келганлар:
- Ота-онангизни олиб кетгани келдик. Сўралган суммани банк ҳисоб рақамига ўтказдик, - дейишди.
Уларни кутиб олган одам:
- Хуш келибсизлар, менга нима учун бу қариялар учун шунча пул берганларингни изоҳлаб бера оласизларми? Ахир улар сизларга ортиқча юк, муаммо бўлади, қаров талаб қилади, шуларни билган ҳолда нега бу ердасизлар? - деб сўради.

Ёш жуфтлик:
- Чунки ҳар иккимиз ҳам ота-онамиздан эрта ажралганмиз, ёшликдан уларсиз яшаб келдик ва уларни жуда соғиндик. Икки фарзандимиз бор ва улар буви ҳамда боболарининг бағрида бўлишини, улардан турли ҳикоялар тинглашини, улар билан ухлашини ва ўйнашини истаймиз. Уларни катталарга ҳурмат руҳида тарбиялашни истаймиз, - дейишди.
Қария уйдаги хотинига исми билан мурожаат қилди, аёлнинг қўлида ҳассаси бор эди, бироқ бемалол ҳаракатланарди. Яхши ниятли хуш табассум билан жилмайиб турарди.

Қария ва хотини кулишди!
- Бўпти, сизлар билан кетамиз, бу эълондаги ота-оналар бизмиз! – дейишди. Ёш жуфтлик ҳайрон қолди.
- Қанақасига, ахир эълонда сотилаётган ота-она ёрдамга муҳтож эканлиги ёзилгандику, - дейишди.
Қария жуфтлик бир-бирларига қараб, кулишди.

Аёл ҳайрат билан уларга қараб турган ёшларга шундай деди:
- Сабабини айтаман. Биз доим севги ва тушуниш ичида яшадик, ишладик, пул топдик, мана шу кўшкни қурдик, аммо тақдир бизга фарзанд бермади. Бор молу мулкимизни яхши инсонларга беришга қарор қилдик, лекин уларни қандай топишни билмасдик ҳамда мана шу эълонни ўйлаб топдик. Энди биз ва пулларимиз ишончли қўлларда бўлишидан бахтлимиз, - деди кулишда давом этиб. - Меҳр ва муҳаббат асло бекорга эмас, чунки уларни олганнинг ҳам, берганнинг ҳам қадри ошади.

Барбара де Ангелс.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
12.4K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-04-28 16:00:29 Она айиқ ва унинг икки боласи тирик!

26 апрель куни
Kun.uz тарқатган айиқ боласи ўлдирилгани ҳақидаги хабар ўрганилганда иккита бошқа-бошқа ҳолат эканлиги аниқланди.

Биринчи
ҳолат "Теракли" МФЙ ҳудудида аниқланган бўлиб, айиқ боласи ўлдирилган ҳолатга умуман алоқаси йўқ. Ҳозирда она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканлиги маълум бўлди. Айиқ ва унинг болаларини суратга олган шахс "Теракли" МФЙ яшовчи 22 ёшли Арслон Бўронов эканлиги аниқланди. У она айиқ ва унинг болаларини 22 апрель куни кечки пайт суратга олган.

Иккинчи
айиқ жасади топилган ҳолат эса Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди.

Бунёд Абдуллаев, Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбари

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
2.3K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:06:15
#мен_маҳалла_посбониман

Мудофаа вазирлиги ва вилоят прокуратураси Оққўрғонда ажойиб ташаббусни бошлашибди.

"Мен маҳалла посбониман" шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик лойиҳасида маҳалла йигитлари посбонликни ўз зиммасига олишибди. Офарин, ёшлар!

Лекин бу ҳаммаси эмас, лойиҳа давомида 9 нафар ёш иш билан ҳам таъминланибди.

Ташкилотчилар лойиҳанинг вилоят бўйлаб давом этиши кутилаётганини таъкидлашмоқда. Нима ҳам дердик, биз ҳам шундан умидвормиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.6K views12:06
Ochish/sharhlash