Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Бахши
Туйғу
Лирик
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 44.58K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 111

2022-04-26 20:12:19

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига 5 кунлик дам олиш берилади.

2022 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:

авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);

меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);

музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.3K viewsedited  17:12
Ochish/sharhlash
2022-04-26 17:42:09
#Ёшлар_чойхонаси

Ота-боболаримиз бежизга "Кунингдан бир кунинг қолсаям ош е, пулингдан бир сўминг қолсаям ош е" дейишмаган. Тўйимли, танга дармон бу таомни суймайдиган инсон бўлмаса керак.

Эътибор берсангиз, пaловнинг турлари кўп, ҳар бирининг таъми ўзгача: Тошкент тўй оши, Самарқанд зиғир оши, фарғонача пaлов, чойхона палов...

Ҳиди димоқни қитиқлайдиган нўхатли ош, минг дардга даво беҳили палов, бедана тухумлар терилиб, иштаҳани "сайратаётган" коватакли паловни айтмайсизми? Бай, бай,бай...

Лекин бугун "Ёшлар чойхонаси" менюсида мутлақо ўзгача услубдаги палов - "Нон оши".

Ниҳоят узоқ уринишлардан сўнг бўкалик машҳур ошпаз Бахтиёр Раҳмонқулов ўзининг ош тайёрлаш сирини ошкор қилишга рози бўлди.

Бунақаси доим бўлавермайди. Бўка нон ошининг асл тайёрланиш усулини тўлиқ видеода томоша қилинг.

Қани, ошга марҳамат!
15.7K viewsedited  14:42
Ochish/sharhlash
2022-04-26 15:32:16
#видеоселектор

Айни дамда Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Жумладан, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланмаётгани айтилди.

Шунингдек, баъзи ҳудудлар сингари Оҳангарон туманида 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмаслиги, санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлса-да, ташаббус кўрсатилмаётгани танқид остига олинди.

Жараёнда вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгиланиб, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.7K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2022-04-26 14:55:55
"Андижон полкаси"га 100 йил!

Андижонда “Андижон полкаси” ойлиги бошланди. Таълим масканлари, корхоналар жамоалари машҳур куйга рақсга тушишмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.5K viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2022-04-26 14:32:54
#расмий
#тайинлов

Туман ҳокими вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Шу пайтгача Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Нурматов Олимжон Раҳимжанович Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси — вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
11.6K views11:32
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:52:00
#автоюрист

«Ҳайдовчиликни энди бошлаган»лигини англатувчи ушбу « » белигини ўрнатиш мажбурий талаб эмас.

Нега дейсизми, видеони кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.5K views10:52
Ochish/sharhlash
2022-04-26 12:49:34


Етти ёшдан етмиш ёшгача ҳаммани бирлаштираётган шоҳмот мусобақаси.

Зангиота тумани.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.0K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2022-04-26 10:25:01
#Етакчилар_фаолиятидан
#Бўка

Ўша машҳур"Бўстон"да не гап?

3 йил олдин Президент ташриф буюрган Бўкадаги маҳалла эсингиздами? Бугун “Бўстон” маҳалласи ёшларига шу ерда туғилиб, вояга етган Орифжон Ҳамроев етакчилик қилади. 

Тошкент давлат Педагогика университетининг санъат йўналишини тамомлаган бу йигит қўшиқ айтишдан кўра тинглашни хуш кўради. Бўш вақтларини кўпроқ оила даврасида ўтказади.

Етакчилик вазифасига киришиш Орифжон учун унчалик қийин бўлмади. Чунки у шу кунгача жамоатчилик асосида маҳалла раисининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ишни дастлаб хатловдан бошлаган етакчи ижтимоий, иқтисодий, психологик, тиббий кўмакка муҳтож ва касб-ҳунар ўрганишга мойил ёшларнинг алоҳида назоратга муҳтожлигини пайқай олди ва ўзи учун Йўл харитаси тузди. Масъуллар кўмагида 34 нафар ёшга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун амалий кўмак кўрсатилди, 8 нафар хотин-қизлар тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштирилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.7K viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2022-04-26 09:42:49
#Жараён

Намунали сардорлар беллашмоқда

Айни пайтда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан "Энг намунали мактаб сардорлари" танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда.

Болажонлар мактабда сардорлар қандай фаолият олиб бораётгани бўйича қисқа бадиий чиқишлар, тарғибот мазмунидаги дастурларни ижро қилишди.

Болалик – беғуборлик, айни бир дамда, камолот палласидир. Ёшлар дунёни оқ рангларда кўради, ҳар ишда ҳикмат кўради.

Бугун Нурафшонда болаликнинг беғубор ва нафис олами билан рўпарў келдик. Шашти баланд, аҳди қатъий, юраги Ватан дея ёниб турган болаларнинг кўзларидаги учқунларга ҳавас билан термулдик.

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
21.5K views06:42
Ochish/sharhlash
2022-04-26 08:41:54
#Респект

Ғарбда одатда болаларни жамоа бўлиб ишлаш руҳида тарбиялашади.

Бизда бу бироз оқсаган. Оддий мисол, спортда ҳам асосий ютуқларимиз яккалик баҳсларда, жамоавий турларида эса деярли омадимиз келмайди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
20.1K views05:41
Ochish/sharhlash