Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Тавсия
Натижа
Қишлоқ
Тайинлов
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.10K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-21 18:10:01
#Жиноят_ва_жазо

"1 XBet"га 33 млрд. сўмни "тикиб берганлар" қўлга олинди

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларни онлайн қимор ўйинларига тарғиб қилиб, пул маблағларини сармоя сифатида онлайн тизимларга киритиб бериш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

Текширувларга кўра, улар Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри, “Умид” МФЙ, 2 даҳаси ҳамда Ангрен шаҳри 2/2 даҳаси ҳудудида жойлашган “Пайнет” шаҳобчаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини (1 XBet) тарғиб қилиб ноқонуний равишда пул ўтказиш билан шуғулланиб келишган.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган гумонланувчиларнинг телефон мосламалари тегишли тартибда текширилганида 1 гуруҳ томонидан шу кунга қадар фуқароларнинг 15 млрд. сўм, 2 гуруҳ томонидан эса 18 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари сармоя сифатида онлайн қимор ўйинларига киритилганлиги аниқланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Yoshlar kundaligi
12.3K views15:10
Ochish/sharhlash
2024-05-21 16:30:11
Президент мактабларига янги ўқув йили учун қабул 1 июндан бошланади

Президент мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Талабгорлардан мактабга топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Ўқувчининг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан баҳолари 5 баҳо (аъло) бўлиши керак.

Президент мактабларига 4 синфни тугатган ўқувчилар 5 синфдан қабул қилинади.

Yoshlar kundaligi
5.4K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2024-05-21 11:32:19
#Биласизми

Зангори осмон бўйлаб 100 йил
— "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 100 ёшга кирди

Бундан юз йил олдин, 1924 йилнинг май ойида Ўзбекистон авиация тарихида муҳим саҳифа – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил топди. Ўшандан бери компания ривожланишда узоқ йўлни босиб ўтди ва минтақада сифатли авиация хизматларининг рамзига айланиб боряпти.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзининг мунтазам ва чартер рейслари орқали Ўзбекистонни дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан боғлаб, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз парвозларни таъминлаб келиш билан бир қаторда, доимий равишда йўналишлар тармоғини кенгайтирмоқда ҳам.

Ўтган юз йил ичида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нафақат минтақанинг муҳим иқтисодий иштирокчисига айланди, балки Ўзбекистон ва дунё ўртасидаги туризм, маданий алмашинув ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

Ўзининг юз йиллигини нишонлаётган компания ўз ютуқлари билан фахрланади ва авиация соҳасида янги чўққиларни забт этишда давом этади деб ўйлаймиз.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг 100 йиллик юбилейи нафақат нишонлаш учун сабаб, балки янги имкониятлар ва вазифаларга тўла келажакка назар ташлаш лаҳзаси ҳисобланади.

Yoshlar kundaligi
5.3K viewsedited  08:32
Ochish/sharhlash
2024-05-20 12:00:32
#Кайфият

Ҳалойиқ! Куёв бола қандай инсон эди

Образда жамоамиз вакиллари: Мирзанеъматовлар оиласи.

Yoshlar kundaligi
5.5K viewsedited  09:00
Ochish/sharhlash
2024-05-17 17:20:01
#Оддий_қишлоқ

Қор кетмас мовий тоғларга саёҳат

Бу қишлоқнинг баланд чўққилари ҳамон қорга бурканган, ўзи эса кўплаб ажойиботларга бой. Эчки сутининг минг бир хусусиятларидан тортиб қадимий кигиз тайёрлаш сир-асрорларигача — барчаси бир манзилда.

Ўзбекистон Швецарияси - Мовий тоғлар. Овжазсой,Оҳангарон тумани. (Локация)

"Оддий қишлоқ" кўрсатувининг янги сонини YouTube саҳифамизда ҳозироқ томоша қилинг.

ТЎЛИҚ ВИДЕО БУ ЕРДА

Yoshlar kundaligi
7.0K views14:20
Ochish/sharhlash
2024-05-17 14:01:39
Эртага Ўзбекистондаги барча музейларга кириш бепул бўлади

18 май куни Халқаро музейлар куни нишонланади ва шу куни Ўзбекистон музейларида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади, яъни кириш текин бўлади. Музейларда ўнлаб байрам дастурлари, янги кўргазмалар очилиши режалаштирилган.

Yoshlar kundaligi
9.9K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-05-17 11:50:18
#Абитуриентлар_учун

Тестни ечгандан кейин йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилади

Аввал тест, кейин йўналиш танлаш тартибининг технологик низоми ишлаб чиқиляпти, тез орада бу ҳақдаги аниқ тафсилотлар эълон қилинади.

Тайёр бўлгач, тартиб тушунарли роликлар тарзида абитуриентларга тақдим этилади. Масъулларга кўра, йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
6.6K views08:50
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:10:01
#Хушхабар

Ёшлар овози” — Бўзатов Fest ғолиблари аниқланди!

Эстрада йўналиши бўйича вилоятимиздан икки нафар иштирокчи ғолиб бўлди.

16-22 ёш тоифасида:
3 ўринни Чирчиқ шаҳридан Фарангиз Жалолова,
23-30 ёш тоифасида:
2 ўрин эса Олмалиқ шаҳри фарзанди Наврўза Махамаджановага насиб этди. Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирландилар.

Yoshlar kundaligi
5.7K views06:10
Ochish/sharhlash
2024-05-16 15:35:01
#Ойдинда_юрган_одамлар

Имконсизлик баҳона эмас


Инсоннинг жисмоний имконияти чекланиши мумкин, аммо орзуларини чеклаб бўлмайди. Ўрта Чирчиқ туманидаги "Гулобод" маҳалласида яшовчи Акром ака ва Жамила опа Ражабовалар 24 йилдан бери фарзандининг соғлиғи учун курашди. Улар ҳатто бир боласини иккита қилмади. Фақат норасидасини бир маротаба бўлсада қадам қўйиб юришини интиқлик билан кутишди.

Абдуҳолиқ Ражабов — I гуруҳ ногирони бўлишига қарамай бугунги кунда Тошкент ахборот технологиялари университетининг грант асосида якунламоқда. Абдуҳолиқни имконияти чекланганлиги ўқишга бўлган меҳрини сўндира олмади. Айни кунларда университет раҳбарияти уни магистратура бўлимида ўқишни давом эттиришини таклиф қилмоқда. Қаҳрамонимиз орзудан кўра уддалаши мумкин бўлган режалар тузади, амалга оширади.

Yoshlar kundaligi
5.4K views12:35
Ochish/sharhlash
2024-05-16 14:15:56
#Мулоқот

Зойир Мирзаев: Ўқитувчиларга ярим қопдан ғалла берган пайтларимиз бўлган, чунки банкда пул бўлмаган

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида меҳнат мигрантлари ва талаба ёшлар билан учрашди.

Сиз бунга нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
5.9K viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash