Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб ва синфхоналарни таъмирлаш учун пул йиғиш мумкинми? | Yoshlar kundaligi | Rasmiy



Мактаб
ва синфхоналарни таъмирлаш учун пул йиғиш мумкинми?

Қонунчиликда 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;
Давлат бюджети маблағлари;
Халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари.

Шунингдек, ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари ҳисобидан мактаблар қурилиб таъмирланади.

Яъни ўқитувчилар синфхоналарни таъмирлаш ва шунга ўхшаш жараёнлар учун пул йиғиши мумкин эмас.

Yoshlar kundaligi