Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim yangiliklari

Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari T
Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari
Kanal manzili: @talimda
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.00K
Kanalning ta’rifi

Таълим янгиликлари
Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2022-09-27 09:54:32
Сегодня в опорных школах №28 и №40 Янгиюльского района проводился учебный семинар для учителей русского языка . На семинаре участвовали более 100 учителей. Тренеры Ахунова Гульнара и Джумадуллаева Гульзинат проводили презентацию на тему "Виды проектов. Виды исследовательских работ ". А также на семинаре обсуждали вопрос о КТП и новых учебниках. Учителя активно выступали в обсуждении данного вопроса. К концу занития учителям были даны задания по теме "Работа с учебниками. Контрольные работы"

@talimda
1.9K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-09-27 07:38:27
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

“14 ЯШАР ЎҚУВЧИНИНГ БИР ОҒИЗ ГАПИНИ ИНОБАТГА ОЛИБ, УНГА ИШОНЧ БИЛДИРГАН УСТОЗЛАРИМ БИР УМР ЁДИМДА”

Темуржон КОМИЛОВ, Халқ таълими вазири ўринбосари:

— Ҳали мактабга бормасимдан, эсимни таний бошлаганимдан менга биринчи устозлик қилган - асосий мотиваторим онам бўлган!

Болалик давримдаги ҳар бир майда “ютуқчам” онам томонидан байрам сифатида қабул қилиниб, рағбатлантирилар эдим.

Кейинчалик эса “класском”, “доска почёта”дан тушмайдиган аълочи ўқувчи, радио ва телевизорда чиқиб онам фахрланадиган фарзанд, институтда “староста” бўлишим лозимлиги ҳар соат онам томонидан қулоғимга қуйиб келинарди.

Онам ҳар куни мактабга бориб, менинг ўқишим, хулқим ва ўзимни тутишим юзасидан барча устозларим билан соатлаб гаплашарди. Очиғи, мактабда ёмон иш қилишга роса қўрқардим, чунки, узоғи эртаси куни бундан онам хабар топарди.

БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/731


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1.5K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-27 06:54:04 #Сўраган_эдингиз

Устама олаётган ўқитувчиларга мукофот пули берилмайдими?

Хабарингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги қарори билан "Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида"ги низом тасдиқланган. Мазкур қарор билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилди.

Ана шу вазир жамғармаси ҳисобидан эса малакали педагог кадрлар ҳар ойлик қўшимча устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти олиши мумкинлиги белгиланди.

Аммо кўпчилик Халқ таълими вазири жамғармасини Директор жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамалар билан чалкаштириб юборяпти.

Шуни алаоҳида қайд ўтиш лозимки, Директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларнинг Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамаларга умуман алоқаси йўқ.

"Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида"ги низомнинг 15-бандидаги "Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олаётган малакали педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини белгилашга йўл қўйилмайди" деган жумлани кўпчилик нотўғри тушунмоқда. (Бу ерда умуман бошқа устама ва мукофот пули ҳақида гап кетмоқда)

Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак ВМнинг 823-сонли қарори асосида Директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган педагог ходимлар «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бериладиган 460 минг сўмлик мукофот пулини ололмайди деб нотўғри талқин қилинмоқда.

Бу мутлақо нотўғри. Яъни ҳозирда Директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган ўқитувчилар ҳам бемалол «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (460 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.
2.4K views03:54
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:43:00 ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!

Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!

Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.

Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.

Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.

Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.

Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.

Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!
1.2K views10:43
Ochish/sharhlash
2022-09-26 10:53:58
Бугунги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифингнинг тўлиқ видеоси

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views07:53
Ochish/sharhlash
2022-09-26 10:32:00
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 19-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида қатор муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган, улар орасида қуйидагилар алоҳида аҳамиятга эга:

- электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарларининг ҳисоботи;

- архитектура-қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот.

Шунингдек, Президентимиз Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьердени қабул қилади.

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views07:32
Ochish/sharhlash
2022-09-26 09:26:08 ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИНИНГ ТОИФАСИ САҚЛАНМАЙДИМИ?

2017- yil oktyabr oyida kollejda ishlardi Atestatsiyadan o'tib 2-toifa olgandim 2019- yili maktabga ishga o'tdim Hech qanday atestatsiyaga chaqirilganim yo'q. 2021-yil. dekabr oyida pensiyaga chiqdim. Toifam saqlanishi kerakmasmi? 2022-yil fevralda siz pensionersiz xohlasangiz tolov qilib toifangizni oshirishingiz mumkin deb to'lov qildirib ariza yozdirishdi. Atestatsiya kuni bora olmadi. Test markazi xulosa beribti onlayn toifamni tushirib mutaxassis deb Shu to'g'rimi? Axir men muddatdan oldin to'lov qilib qo'ygan bo'lsam Yana ustiga -ustak pensioner bo'sam. To'g'ri yo'lni ko'arsating. Kimga murojat qilay ?

ЖАВОБ:

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 17 сентябрь 2021 йил кучга кирган.

Қарорнинг 6 бандига кўра:

пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади;

пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Эътибор беринг! Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Демак, сизни тоифангиз сақланиб қолиниши керак эди. Бу масалада вилоят ХТБга мурожаат қилинг юқоридаги асосларни кўрсатиб. Агар шунда ҳам тан олишмаса унда туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

@talimda
1.5K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2022-09-26 08:54:25
#Diqqat_tanlov
Tanlovning maktab bosqichiga start berildi

Xalq ta’limi vazirligi maktablarda o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirish maqsadida “Ma’rifatli jamiyat – Uchinchi Renessans bunyodkori” esselar tanlovini o‘tkazmoqda.
Bugun tanlovning maktab bosqichiga start berildi.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Twittter
1.6K views05:54
Ochish/sharhlash
2022-09-26 08:54:25 Диққат, эълон!

Фуқаролар иштирокида оммавий қабул ўтказилади

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқаролар муаммолари билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, таълим соҳасида ечимини кутаётган масалаларни ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари, вазирлик, идора ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

2022 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий университети боғи ҳудудида мазкур турдаги навбатдаги фуқаролар қабули бошланади. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда таълим тизимига доир қатор вазирлик ва ташкилотлар мутассадди вакилларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1.5K views05:54
Ochish/sharhlash
2022-09-25 15:40:18
«Таълимдаги юз йиллик яра»

Ўқитувчиларнинг ичидаги дарди...

@talimda
3.5K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash