Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИ | Ta’lim yangiliklari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!

Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!

Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.

Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.

Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.

Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.

Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.

Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!