Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, эълон! Фуқаролар иштирокида оммавий қабул ўтказилади | Ta’lim yangiliklari

Диққат, эълон!

Фуқаролар иштирокида оммавий қабул ўтказилади

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқаролар муаммолари билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, таълим соҳасида ечимини кутаётган масалаларни ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари, вазирлик, идора ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

2022 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий университети боғи ҳудудида мазкур турдаги навбатдаги фуқаролар қабули бошланади. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда таълим тизимига доир қатор вазирлик ва ташкилотлар мутассадди вакилларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram