Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim yangiliklari

Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari T
Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari
Kanal manzili: @talimda
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.00K
Kanalning ta’rifi

Таълим янгиликлари
Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2022-09-22 13:23:02 #Инфографика

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТГАН ВАҚТ ДАВОМИДА 20 ДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари педагогларининг касбий маҳоратларини ошириш ва ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини замонавийлаштириш борасидаги технологик жараёнлар давомий олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки бугунги кунда республикадаги умумтаълим муассасаларида Ягона “Электрон таълим” тармоғи яратилиб, 2000 та мактабда тўлиқ жорий қилинди.

Жумладан, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 12 мингдан ортиқ компьютер синфхоналари ва бошқа хизмат хоналари ички локал тармоғи ҳамда ўқитувчилар хоналари Wi-Fi қурилмалари билан таъминланди.

Мактабларда иш олиб бораётган информатика ўқитувчиларининг 6500 нафари ёки 41 фоизи Python, C++, Scratch каби замонавий дастурлаш тиллари бўйича ўқитилди. Шу билан бирга Жиззах, Наманган, Хоразм, Самарқанд вилоятларидаги 2500 та умумтаълим мактабларнинг директорлари жойлардаги IT-Park ўқув марказларида “АКТ саводхонлик” бўйича ўз малакаларини оширишди.

Яна бир хайрли ташаббус сифатида вазирлик томонидан ўтган вақт давомида Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби 20 дан ортиқ электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилди.

Мазкур платформаларга мактаб ўқув дастурлари бўйича тайёрланган:

• 14 000 дан ортиқ видеодарслар;
• 4 000 дан ортиқ тақдимотлар;
• 4000 га яқин электрон ва аудио китоблар;
• 2 000 дан ортиқ интерактив кўринишдаги мантиқий ўйинлар тўплами жойлаштирилди.

Айни вақтда ўқувчиларнинг платформалардан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида доимий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1.6K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-09-22 12:56:19
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.3K views09:56
Ochish/sharhlash
2022-09-22 11:59:12
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views08:59
Ochish/sharhlash
2022-09-22 11:02:44
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views08:02
Ochish/sharhlash
2022-09-22 10:55:03 Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара масаласидаги музокаралар ҳақида:

«Тасаввур қилинглар, аввал Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим. Ҳозир бемалол бориб-келишяпти.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар миналарни олишда ўртага воситачи бўлишни таклиф қилишди, лекин рад қилдим. Чунки бунга ўзимизнинг ҳам кучимиз етади. Ахир қўшнимиз билан қандай қилиб ёмон бўлишимиз мумкин?!

Мана, куни-кеча Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров БМТ минбарида Ўзбекистон чегарасига оид шартномани имзолашга тайёрлигини маълум қилибди. Бу бежизгамас. Чунки биз 1 ярим йил давомида катта музокаралар ўтказдик, осон бўлгани йўқ. Бир қарич ер ҳам барча давлатга муҳим. Мустаҳкам дўстлигимиз учун охири келишувга эришдик», — деди давлатимиз раҳбари.

@talimda
1.3K views07:55
Ochish/sharhlash
2022-09-08 11:40:30
Жараён

Янгийўл тумани 4-сектор ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандларига мактаб формалари 40-умумий ўрта таълим мактабида тарқатилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш

Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube| Web-site
953 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-09-08 10:21:39
Бугун Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўз ишини бошлади.

Тадбир очилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саммит иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирдим.

"Бундай форматдаги учрашув Ўзбекистон Республикасида илк бор ўтказилмоқда. Буни мамлакатимизда, жумладан, парламентаризм ва гендер сиёсатни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар натижаларининг халқаро ҳамжамият томонидан эътирофи деб биламиз", дейилади жумладан давлатимиз раҳбарининг мурожаатида.

Президентимиз Парламентлараро иттифоқнинг кўп форматли майдони халқаро кун тартибидаги кўплаб долзарб масалаларга самарали ечим топишга хизмат қилишига ишонч билдирди ҳамда саммитнинг барча иштирокчиларига самарали фаолият ва муваффақиятлар тилади.

Сегодня начал свою работу 14-й саммит женщин-руководителей парламентов стран-членов Межпарламентского союза.

На открытии мероприятия я зачитал приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

"Встреча в таком формате впервые проводится в Республике Узбекистан. Рассматриваем это как признание международным сообществом результатов осуществляемых в нашей стране необратимых демократических преобразований, в том числе в области развития парламентаризма
и гендерной политики
", отмечается, в частности, в послании главы нашего государства.

Президент выразил уверенность, что многоформатная площадка Межпарламентского союза будет способствовать нахождению эффективных решений по многим актуальным вопросам международной повестки, и пожелал всем участникам саммита плодотворной работы и успехов.

Facebook|Instagram|Twitter
997 views07:21
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:52:25
Малайзияда бўлиб ўтаётган IBBY 38-Халқаро болалар ва ўсмирлар китоби конгресси ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Малайзияда Болалар ва ўсмирлар китоблари бўйича халқаро Кенгашнинг (International Board on Books for Yaung People / IBBY) 38-Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро форумда Малайзия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Франция, АҚШ, Канада, Эрон, Германия, Испания, Дания, Ливан, Жанубий Корея, Япония, Норвегия, Франция, Швециядан Миллий шўъба делегациялари, шунингдек, Республика болалар кутубхонаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Форумнинг 1-куни доирасида ялпи ва шўъба сессиялари, шунингдек, Канада ва Малайзиядаги IBBY кўмагида болалар китобхонлигини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган лойиҳалар тақдимоти ҳамда имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар учун китоблар тўплами кўргазмаси бўлиб ўтди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
799 views06:52
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:31:02
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

На следующей неделе Самарканд примет заседание Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества. Это мероприятие станет первой очной встречей лидеров ШОС с 2019 года и завершением председательства Узбекистана в организации.

Основной акцент в ходе председательства Узбекистана был сделан на таких важнейших приоритетах сотрудничества в рамках организации, как укрепление экономических и торговых связей, продвижение промышленной кооперации, расширение транспортно-коммуникационной взаимосвязанности, цифровая трансформация и "зеленая" экономика, укрепление международного авторитета ШОС.

Facebook|Instagram|Twitter
942 views06:31
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:54:14
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Маориф вазирлиги ва "Санъат ,фан ва спорт" хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда "2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш" лойиҳаси доирасидаги имзоланган келишувга биноан, айни кунларда "ЗЎР" ("КЛАСС") лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугун "ЗЎР" (КЛАСС) лойиҳаси доирасида Россиялик мутахассис Самсонова Александра Алексеевна Юқори Чирчиқ туманидаги 9-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Ҳамкорлик асосида Россиялик рус тили филологи А.Самсонова Юқори Чирчиқ тумани 9-умумий ўрта таълим мактабида 2022-2023 ўқув йилида ўзининг иш фаолиятини бошлаши келишиб олинди.

@talimda
621 views04:54
Ochish/sharhlash