Get Mystery Box with random crypto!

ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИНИНГ ТОИФАСИ САҚЛАНМАЙДИМИ? 2017- yil ok | Ta’lim yangiliklari

ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИНИНГ ТОИФАСИ САҚЛАНМАЙДИМИ?

2017- yil oktyabr oyida kollejda ishlardi Atestatsiyadan o'tib 2-toifa olgandim 2019- yili maktabga ishga o'tdim Hech qanday atestatsiyaga chaqirilganim yo'q. 2021-yil. dekabr oyida pensiyaga chiqdim. Toifam saqlanishi kerakmasmi? 2022-yil fevralda siz pensionersiz xohlasangiz tolov qilib toifangizni oshirishingiz mumkin deb to'lov qildirib ariza yozdirishdi. Atestatsiya kuni bora olmadi. Test markazi xulosa beribti onlayn toifamni tushirib mutaxassis deb Shu to'g'rimi? Axir men muddatdan oldin to'lov qilib qo'ygan bo'lsam Yana ustiga -ustak pensioner bo'sam. To'g'ri yo'lni ko'arsating. Kimga murojat qilay ?

ЖАВОБ:

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 17 сентябрь 2021 йил кучга кирган.

Қарорнинг 6 бандига кўра:

пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади;

пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Эътибор беринг! Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Демак, сизни тоифангиз сақланиб қолиниши керак эди. Бу масалада вилоят ХТБга мурожаат қилинг юқоридаги асосларни кўрсатиб. Агар шунда ҳам тан олишмаса унда туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

@talimda