Get Mystery Box with random crypto!

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади “14 ЯШ | Ta’lim yangiliklari

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

“14 ЯШАР ЎҚУВЧИНИНГ БИР ОҒИЗ ГАПИНИ ИНОБАТГА ОЛИБ, УНГА ИШОНЧ БИЛДИРГАН УСТОЗЛАРИМ БИР УМР ЁДИМДА”

Темуржон КОМИЛОВ, Халқ таълими вазири ўринбосари:

— Ҳали мактабга бормасимдан, эсимни таний бошлаганимдан менга биринчи устозлик қилган - асосий мотиваторим онам бўлган!

Болалик давримдаги ҳар бир майда “ютуқчам” онам томонидан байрам сифатида қабул қилиниб, рағбатлантирилар эдим.

Кейинчалик эса “класском”, “доска почёта”дан тушмайдиган аълочи ўқувчи, радио ва телевизорда чиқиб онам фахрланадиган фарзанд, институтда “староста” бўлишим лозимлиги ҳар соат онам томонидан қулоғимга қуйиб келинарди.

Онам ҳар куни мактабга бориб, менинг ўқишим, хулқим ва ўзимни тутишим юзасидан барча устозларим билан соатлаб гаплашарди. Очиғи, мактабда ёмон иш қилишга роса қўрқардим, чунки, узоғи эртаси куни бундан онам хабар топарди.

БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/731


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram