Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-10-01 09:53:24
Кимёвий идиш ювиш воситалари соғлиқ учун хавфлими?

Оддийгина кундалик турмушда фойдаланилаётган ювувчи воситалар уй бекаларининг ишини енгил қилиб, беминнат ёрдамчисига айланди.

Ювиш воситалари, айниқса кислоталар билан оқартирувчи воситаларни аралаштириш мумкин эмас, бундай аралашмалар заҳарли, ўта хавфли газларни ҳосил қилади.

Хўш, инсон нима қилса уларнинг фойдаси кўп, зарари кам бўлади? Қандай қилиб эҳтиёт бўлиш мумкин?

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/134

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


@sanepidxizmat
771 viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2022-10-01 07:00:00 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,4 миллион дозадан ошди.

30 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 331 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 369 нафарни,

2-босқич эмланганлар 19 167 нафарни,

3-босқич эмланганлар 13 828 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 103 967 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 429 119 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 152 779 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 059 072 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 815 592 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 401 676 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (21 585 доза),
Сурхондарё вилояти (20 513 доза),
Самарқанд вилояти (18 380 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 257 654 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 063 487 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 867 057 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 327 110 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
704 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-30 17:52:04
Тошкентда тиббиёт ходимлари  ва аутрич-ишчилар учун тренинглар ўтказилди

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида кўчма тиббий диагностика мажмуаларининг мутахассисларини малакасини ошириш ва бўлажак мутахассисларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди.
 
Тренинглар Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  кўмагида “ОИТС инфосвяз” жамғармаси томонидан ташкил этилди.

Батафсил: https://telegra.ph/Toshkentda-tibbiyot-hodimlari-va-autrich-ishchilar-uchun-treninglar-%D1%9Etkazildi-09-30

Санпидхизмат
Матбуот хизмати


@sanepidxizmat
821 views14:52
Ochish/sharhlash
2022-09-30 12:59:21
ДИҚҚАТ! СОХТА СЭС ХОДИМЛАРИ

Санитария эпидемиология хизмати номини булғаб юрган сохта СЭС ходимлари
учрамоқда.

Мазкур видеода кўрсатилган қўштирноқ ичидаги “Тошкент шаҳар сохта СЭС ходимлари” Тошкент шаҳридаги бир неча тадбиркорлик субъектларига кириб, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини бир йил давомида амалга ошириб берамиз, шунинг билан бирга Сизларни йил давомида ҳеч қандай текширувчи келиб безовта қилмайди, деган важларда тадбиркорларимизни алдаб сохта ҳужжатларни кўрсатиб, пул ундириб юришибди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Расм ва видеода кўрсатилган “сохта СЭС ходимлари” Санэпидхизматнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслигини маълум қиламиз.

Батафсил: https://telegra.ph/Sanitariya-ehpidemiologiya-hizmati-nomini-b%D1%9El%D2%93ab-yurgan-sohta-hodimlar-09-30

@sanepidxizmat
2.3K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-09-30 11:31:52
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда қуйи тизимлари томонидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ошхонасида санитария назорати олиб бормоқда.

Болажонлар орасида гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бу каби назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Мазкур лавҳада шу ҳақида
сўз юритилади.

@sanepidxizmat
874 views08:31
Ochish/sharhlash
2022-09-30 09:51:57
Куз фаслида иссиқ кунлар ортда қолиб, об-ҳавонинг аста-секин совуши билан биргаликда мавсумий касалликлар ҳам авж ола бошлайди.

Аҳоли ўртасида ўткир респиратор вирусли касалликлар шамоллаш, тумов сингари касалликлар тарқала бошлайди.

Касалликларнинг тарқалишини олдини учун энг самарали ва хавфсиз усуллардан бири бу - эмлаш ҳисобланади.

Республикамизда, жумладан Навоий вилоятида ҳам шу кунларда грипп касаллигига қарши эмлаш ишлари фаоллик билан олиб борилмоқда.

Бундай тадбирлар Навоий шаҳридаги 2- ва 15-сонли мактабларда ҳам олиб борилди. Халқ таълим ходимларини грипп инфекциясига қарши эмлаш ишларини шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий ходимлар томонидан ўтказилди.

Зеро, грипп касаллигига қарши эмлаш хасталикнинг олдини олиш ва унинг асоратларини камайтириш учун энг яхши воситадир.

@sanepidxizmat
858 views06:51
Ochish/sharhlash
2022-09-29 13:53:52
Мактаблар ошхонасида нималар тайёрланмоқда?

“Sevimli” телеканалининг “Zamon” информацион дастурида намойиш этилган лавҳада шу ҳақида сўз юритилди.

@sanepidxizmat
679 views10:53
Ochish/sharhlash
2022-09-29 12:48:23
CОVID-19 га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқотлари давом этмоқда

Cамарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги жамоатчилик мулоқотлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси ҳамда Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан Лойиш кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда 20-қишлоқ оилавий поликлиникасида ўтказилди.

Мулоқот давомида мутахассислар томонидан CОVID-19 га қарши вакциналар билан эмланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Эмланиш ҳақида аҳоли вакилларининг хавотирлари маслаҳатлашув тарзида муҳокама қилиниб, саволларига жавоблар берилди. Мулоқот якунида иштирокчилар эмлаш юзасидан тайёрланган қисқа сўровномада ҳам иштирок этишди.

Бу каби жамоатчилик мулоқотлари иммунизация йўналишидаги экспертлар иштирокида вилоятнинг ҳар бир туманида режа асосида давом этмоқда.

@sanepidxizmat
714 views09:48
Ochish/sharhlash
2022-09-29 11:20:54
Тожикистонлик делегация аъзолари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломалиги хизмати фаолияти билан танишди

Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. Шу кунларда Тожикистон Республикаси делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.

Тожикистон Республикасининг Президент девонининг инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси, Тожикистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо назорати агентлиги, Сўғд вилояти "Тожикстандарт" маркази, Тожкистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Республика СЭС, Тожкистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Республика овқатланиш маркази, Тожкистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг масъул вакиллари иштирокида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломалиги хизматида учрашув ташкил этилди.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/138

@sanepidxizmat
840 views08:20
Ochish/sharhlash
2022-09-29 07:26:08
Заҳарланишлар ортидан рейд: қоидаларга амал қилиняптими?

“ZO’R TV” телеканалининг “BU KUN” информацион дастурида намойиш этилган лавҳада бу ҳақида батафсил маълумот берилди.

@sanepidxizmat
2.4K views04:26
Ochish/sharhlash