Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-10-10 19:50:04
EPIDEMIOLOGIK HAMKORLIK JUDA MUHIM
670 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-10-10 14:50:11 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида бўлим бошлиқлари ва лаборатория ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида “ECO-SERT-MANAGMENT” НТМ масъул ходими Ўрмон Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳияти ва ушбу қонуннинг инсон мафаатларини ҳимоя қилишдаги роли тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбирда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб, ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди. Корхона ва ташкилотлар, турар-жойларда меҳнат муҳофазаси борасида белгиланган қоидаларга амал қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш юзасидан тушунчалар берилди.

– Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига амал қилиш муҳим ҳисобланади, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси Ҳамроқул Комилов. – Режа асосида олиб борилаётган ўқув машғулотлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда, “ECO-SERT-MANAGMENT” НТМ билан тузилган шартнома асосида олиб борилган 36 соатлик ўқув машғулотларида иштирокчиларга техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ходимларига меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чоралари тушунтирилди.

Ўқув машғулоти давомида мавзу юзасидан слайдлар намойиш этилиб, огоҳлик, тўғри ҳаракат ҳар қандай вазиятда қўл келиши тушунтириб ўтилди. Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
858 views11:50
Ochish/sharhlash
2022-10-10 14:50:04
630 views11:50
Ochish/sharhlash
2022-10-10 13:27:19
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилояти бошқармаси Хўжабод туман бўлими ходимлари томонидан 2-сонли ва 18-сонли мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун овқат тайёрлашда фойдаланиладиган маҳсулотлар, уларни сақлаш қоидалари, омборлардаги ҳаво ҳарорати ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиниши юзасидан рейд тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида сут маҳсулотлари тақсимоти, яроқлилик муддати, тез айнувчи маҳсулотларни совиткичда сақланиш юзасидан назорат олиб борилди.

Шунингдек, болалар учун тайёрланадиган 1- ва 2-овқатлар сифати ўрганилди. Ошхонада ишловчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлиги, тиббий дафтарчаларнинг муддати ўрганилди. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати келган ходимлар тиббий кўрикка жалб қилиниб, ҳозирда ходимларнинг тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими ходимлари томонидан белгиланган ўқув курсида ўқитилиш ишлари олиб борилмоқда.

@sanepidxizmat
809 views10:27
Ochish/sharhlash
2022-10-09 09:21:24 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
289 views06:21
Ochish/sharhlash
2022-10-09 08:28:54
Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда сифатига эътибор беринг!

Фарғона вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Тошлоқ тумани бўлими мутахассислари томонидан тумандаги "Саодат транс" МЧЖ савдо комлексида ҳамкор ташкилотлар иштирокида белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилди.

Текширув давомида бозор маъмурияти ходимлари билан тадбир олиб борилди. Тадбир натижасида сифати бузилган маҳсулотлар савдоси аниқланди. Жумладан, 200 кг. банан маҳсулоти истеъмолга яроқсиз деб топилди ва ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ҳамда уни олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилди. Профилактик суҳбатлар олиб борилди.

@sanepidxizmat
364 views05:28
Ochish/sharhlash
2022-10-09 07:26:08 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,2 миллион дозадан ошди.

8 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 120 555 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 944 нафарни,

2-босқич эмланганлар 14 993 нафарни,

3-босқич эмланганлар 18 433 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 79 185 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 239 478 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 177 411 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 182 460 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 935 550 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 944 057 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 414 доза),
Қашқадарё вилояти (18 786 доза),
Наманган вилояти (13 743 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 299 925 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 083 337 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 873 974 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 342 614 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
425 viewsedited  04:26
Ochish/sharhlash
2022-10-08 12:06:34
Cирдарё вилоятининг Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли З.Бобур ҳамда У.Носир ОШПларида коронавирус инфекциясига қарши PFIZER (педиатрик) вакцинаси билан 5-11ёшли болаларни 1-босқичда эмланиш ишлари бошланди.

@sanepidxizmat
614 views09:06
Ochish/sharhlash
2022-10-08 10:11:06
Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулларини давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирнинг навбатдагиси Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ўтказилмоқда. Унда соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Б.Юсупалиев, Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи М.Қудратходжаева ва туман бўлими бошлиқлари ҳам сайёр қабулда иштирок этишди.
Унда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тадбиркорлик, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олишмоқда. Мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

@sanepidxizmat
685 views07:11
Ochish/sharhlash
2022-10-08 09:38:27
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Cурхондарё вилояти бошқармаси томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур лавҳада Термиз тумандаги “Сити Термиз Гроуп” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳақида батафсил сўз юритилди.

Бу ҳақида батафсил

@sanepidxizmat
564 views06:38
Ochish/sharhlash