Get Mystery Box with random crypto!

Давлат бошқаруви академиясида ўқув курси ташкил этилди Ўзбе | sanepidxizmat

Давлат бошқаруви академиясида ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг бошқарма, бўлим бошлиқлари учун бир ҳафталик махсус малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув курсларида малакали мутахассислар томонидан «Раҳбар ахлоқи ва маданияти», «Танқидий таҳлил ва қарорлар қабул қилиш», «Ижро самарадорлигини ошириш (ижрони бошқариш)”, «Ҳудудларнинг ривожланишини бошқариш», «Раҳбар ва ташкилот нуфузини шакллантириш», «Жамоада ишлаш самарадорлигини ошириш», «Раҳбарнинг эмоционал ва социал интеллекти» каби мавзуларга тўхталиб, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилмоқда.

Машғулотларда тингловчиларнинг раҳбарлик маҳорати ва бошқарувга доир касбий кўникмаларини юксалтиришга қаратилган тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Бу каби ўқув курслари давом эттирилиши кўзда тутилган.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat