Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2022-09-27 10:23:03
Вакциналар бизни янада кучли қилади

Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 42-сонли умумтаълим мактабида "Вакциналар бизни янада кучли қилади!" шиори остида 7 ёшли (1-синф) ўқувчилари ўртасида полиомиелит, бўғма ва қоқшол касалликларига қарши эмлаш тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида юқумли касалликларга қарши эмлашнинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзига амал қилиш муҳимлиги тушунтириб ўтилди.

@sanepidxizmat
982 views07:23
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:21:04 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 68,8 миллион дозадан ошди.

26 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 107 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 086 нафарни,

2-босқич эмланганлар 12 390 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 172 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 113 459 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 68 866 771 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 130 344 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 994 591 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 765 635 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 18 976 201 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 793 доза),
Сурхондарё вилояти (18 133 доза),
Қашқадарё вилояти(16 111 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,5 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 212 466 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 049 243 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 853 250 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 309 973 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
901 viewsedited  05:21
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:50:26
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига амал қилиш муҳим ҳисобланади.

Айнан шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбар ва ишчи-ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакасини ошириш юзасидан режа асосида ўқув машғулотлари олиб борилди.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/135

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
445 views11:50
Ochish/sharhlash
2022-09-26 12:09:45
Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимларининг 130 дан ортиқ ходими спортнинг стол тенниси, шашка, енгил атлетика, дартс, армрестлинг, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро беллашди.

Cпартакиаданинг 1-, 2-, 3-ўрин ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, «Энг ёши катта иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг моҳир ҳаваскор иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинациялари бўйича ғолиблари тақдирланди.

@sanepidxizmat
572 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-09-26 08:44:59
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги «Янги Камолон» маҳалласида ўткир юқумли ичак касалликлари, вирусли гепатит А, ўта хавфли юқумли касалликлар, овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тадбир олиб борилди.

Шу билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларини қай тарзда ва қанча муддатда сақлаш қоидалари, коронавирусга қарши эмлашнинг аҳамияти, тиббий санитария маданияти ва карантин талаблари бўйича тушунтиришлар ўтказилди.

Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан аҳолини овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида туман ҳудудида жойлашган фаст-фуд маҳсулотлари билан савдо қиладиган шохобчаларда тадбир ўтказилди. Унда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда фаолият юритиш муҳимлиги ҳақида тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ҳар бир объектга огоҳлантириш хатлари тақдим этилди.

@sanepidxizmat
258 views05:44
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:30:02
COVID-19га қарши эмлаш давом этмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Бухоро вилояти бошқармаси иммунология бўлими мутахассис ходимлари аҳолини эмлашга жалб этиш мақсадида тадбирлар ташкил этиб келишмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда CОVID-19га қарши аҳолини эмлашга жалб этиш юзасидан илк жамоатчилик мулоқоти Олот тумани ёшлари иштирокида ўтказилди.
Мулоқот давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан CОVID-19 инфекциясидан ҳимояланиш йўллари, унга қарши вакциналарнинг турлари, инсон организмига таъсири ҳамда вакцинация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирлар давомида сўровномалар ўтказилиб, иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тўпланди, мавзуга оид материаллар тарқатилди.

@sanepidxizmat
481 views04:30
Ochish/sharhlash
2022-09-25 12:26:36 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
260 views09:26
Ochish/sharhlash
2022-09-25 08:26:14 Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашнинг аҳамияти” юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Отажанов ва бошқарма мутахассислари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, тюторлар ва талаба-ёшлар қатнашди. Ушбу учрашувда коронавирусга қарши самарали чора - вакцина эканлиги тушунтирилди.

Тадбирда Ш.Отажановнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Тадбир давомида эмлашнинг мақсади ва унинг инсон ҳаёти учун аҳамияти, реваксинация, вакцинация турлари, унга қарши кўрсатмалар, эмлаш тартиби тўғрисида кенг тушунтиришлар бериб ўтилди.

@sanepidxizmat
512 viewsedited  05:26
Ochish/sharhlash
2022-09-25 08:26:02
468 views05:26
Ochish/sharhlash
2022-09-25 07:55:21 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 68,7 миллион дозадан ошди.

24 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 144 487 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 127 нафарни,

2-босқич эмланганлар 22 564 нафарни,

3-босқич эмланганлар 22 872 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 94 924 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 68 726 664 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 126 258 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 982 201 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 755 463 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 18 862 742 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (26 727 доза),
Самарқанд вилояти (19 608 доза),
Сурхондарё вилояти(18 782 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,5 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 205 837 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 046 985 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 851 325 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 307 527 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
534 viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash