Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,1 миллион дозадан ошди.

7 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 133 224 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 116 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 144 нафарни,

3-босқич эмланганлар 23 056 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 86 908 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 118 923 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 173 662 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 164 551 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 915 848 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 864 862 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 343 доза),
Қашқадарё вилояти (23 073 доза),
Фарғона вилояти (15 606 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 289 517 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 075 577 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 872 886 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 341 054 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat