Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,9 миллион дозадан ошди.

6 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 136 455 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 883 нафарни,

2-босқич эмланганлар 16 302 нафарни,

3-босқич эмланганлар 13 973 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 98 297 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 985 699 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 167 546 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 147 407 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 892 792 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 777 954 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 023 доза),
Қашқадарё вилояти (18 568 доза),
Сурхондарё вилояти (15 608 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 280 610 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 069 781 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 871 972 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 338 857 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat