Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2022-08-29 11:02:09
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилояти Улуғнор туман бўлими мутахассислари томонидан
"Улуғнор деҳқон бозори" МЧЖ ва озиқ-овқат дўконлари ҳамда туманда ташкил этилган ярмарка тадбирлари ўтказилаётган жойларнинг санитария ҳолати, аҳолига сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ўртасидаги эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, аҳолига хизмат кўрсатаётган сотувчиларни тиббий кўрикдан ўтган ҳолда махсус кийимларда савдони амалга ошириши, уй, номаълум шароитларда тайёрланган сифати ва хавфсизлигини таъминловчи ҳужжатларга эга бўлмаган маҳсулотларни сотилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

@sanepidxizmat
682 views08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:37:27
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мустақиллик байрами арафасида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги баёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Санитария-эпидемиология хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ва бўлимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Баёнга мувофиқ, деҳқон бозорлари ва аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат маҳсулотлари санитария-гигиена қоидаларига мос ҳолда сотилишини таъминлаш мақсадида жойларда соҳа ходимларидан иборат “Жамоатчилик назорати” тузилмалари ташкил этилди.
“Жамоатчилик назорати” тузилмалари томонидан савдо расталарида санитария-гигиена қоидалари талабларига жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишини олдини олиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

@sanepidxizmat
878 views04:37
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:31:01
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги оилавий поликлиника ва унинг филиалларида коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмлаш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шаҳардаги барча тиббиёт ходимлар тадбирда фаол иштирок этишлари билан бирга аҳолига бустер доза билан эмланиш COVID-19дан ҳимояланишда муҳимлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

@sanepidxizmat
969 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:29:55 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 65,8 миллион дозадан ошди.

27 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 135 971 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 466 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 168 нафарни,

3-босқич эмланганлар 14 982 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 93 355 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 65 820 648 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 989 312 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 596 496 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 379 509 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 16 855 331 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (12 745 доза),
Самарқанд вилояти (12 701 доза),
Тошкент шаҳри (11 686 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 97,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 078 305 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 009 765 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 818 290 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 250 250 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.0K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:17:09
"Аския" бозорида санитария-тарғибот ишлари олиб борилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги "Аския" АЖ деҳқон бозори ҳудудида ва ҳудуддаги савдо дўконларида назорат ўрганиш тадбирлари ўтказилди.

Олиб борилган тадбир мобайнида ноқонуний, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар мавжудлиги ва уларнинг савдоси ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддати кўздан кечирилди.

Мутахассислар томонидан 29.7 кг товуқ гўшти қиймаси, буйрак ва жигари сифат хавфсизлигига жавоб бермаганлиги сабабли ўрнатилган тартибда савдодан олинди ва брокераж қилинди.

@sanepidxizmat
1.1K views08:17
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:58:00 Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида "Ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича вилоят миқёсида олиб борилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти юзасидан" матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари иштирок этди.
Анжуманда ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишда аҳоли ўртасида тарғиботни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда бошқарма олдида истиқболда турган муҳим вазифалар юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.
Тадбир давомида журналистлар ва блогерлар соҳага оид кўплаб саволларига жавоблар олди.

@sanepidxizmat
934 views05:58
Ochish/sharhlash