Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52.75K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-06-03 16:34:18
Сайёҳлар самолёт ва поезд учун 6 ой олдин чипта олишда ҳам қийналишмоқда — Президент.

Ушбу танқидлар Шавкат Мирзиёев раислигида туризм бўйича ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

"Энг муҳим масалалардан бири – сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келмоқда", — деди Президент.

Йиғилишда мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.0K views13:34
Ochish/sharhlash
2024-06-03 16:18:35
Ижтимоий норма белгилашда газлашмаган хонадонлар инобатга олинмагани рост – вазир

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 1 майдан ошган энергия тарифларида ижтимоий норма белгилашда газлашмаган хонадонлар инобатга олинмаганини тан олди.

Депутат Дониёр Ғаниев энергия бўйича ижтимоий нормани белгилашда табиий газ етиб бормаган ҳудудлар ҳисобга олинмагани бўйича эътироз билдирди.

"Табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги хонадонлар қиш мавсумида иситиш учун бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ электр энергиясидан фойдаланишга мажбур бўлади. Ижтимоий нормада шу жиҳатлар ҳисобга олинмаган", — деди депутат.

Вазир савол тўғри кўтарилганини эътироф этиб, бу масалани ёзиб олишини айтди.

“Хонадонларнинг тахминан учдан бир қисмида табиий газ йўқ. Улар кўмир ва ўтинни (иситиш мавсумларида) бозор нархида харид қилишади.

Ҳозир биз бу масалани ёзиб олиб, бу бўйича шуғулланиб, маслаҳат қилиб кейин хабарини берамиз”,
– деди Жамшид Қўчқоров.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.4K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-06-03 13:16:01
Ўзбекистонликлар Қатар давлатида ҳам ишлашлари мумкин

Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат Меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш масаласи муҳокама қилингани айтилмоқда.

Қатар Меҳнат вазирининг таъкидлашича, тиббиёт, таълим, IТ, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори экан.

Учрашувда энг катта муаммо тил эканлиги ҳам айтиб ўтилди. Вазир Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича ўз таклифларини берган.

"Қатар Меҳнат вазири хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганлигини маълум қилди.

Икки давлат вазирлиги ўртасида қўшма комиссия тузилиб, ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битим имзоланиши режалаштирилмоқда
", – дейилади вазирлик хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.2K viewsedited  10:16
Ochish/sharhlash
2024-06-03 07:19:50
Конституцияга қарши гапирган "адлиячи"нинг фиклари ўрганилмоқда — Адлия вазирлиги

Халқ пули, халқ мулки деган нарса йўқ. Пул давлат бюджетига ўтдими, давлат мулкига айланади”.

Ушбу сўзлар Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев томонидан матбуот анжуманида айтилган эди. Ҳаттоки, у мазкур жумлаларни ҳуқуқшунос сифатида ҳам изоҳлаб берган.

С.Нуриевнинг амалдорлар манфаатини кўзлаб айтган ушбу сўзлари ижтимоий тармоқларда кескин қаршиликка учрагандан сўнг Адлия вазирлиги расмий муносабат билдирди.

"Ҳозирда, мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганилмоқда, ўрганиш якунлари бўйича ҳолатга баҳо берилади",— дейилади Адлия вазирлигининг муносабатида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.3K views04:19
Ochish/sharhlash
2024-06-03 04:01:52
#Рост_ҳикматлар

Ижод кишиси ўзига энг ёруғ нарсаларни, дейлик, чақмоқни, яшинни, вулқонни тахаллус қилиб олиши, ўнлаб, ҳаттоки юзлаб китоб ёзиши мумкин, лекин Худонинг назари тушмаса – ҳаммаси бекор.


Мурод Муҳаммад Дўст

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
12.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-06-02 12:14:35
«Ашхобод» боғининг уч нафар раҳбари 15 суткага қамалди — Тошкент шаҳар ИИББ

1 июнь куни «Ашхобод» кўнгилочар боғида текинга 20 000 та ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақида боғ маъмурияти томонидан реклама чиқарилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг айтишича, бир вақтнинг ўзида ўйинчоқ олувчи ва кузатувчилар билан тахминан 40 000 нафар фуқарони боғ ҳудудида жамлашнинг имкони йўқлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш талабларга жавоб бермаслиги сабабли, бу тадбирни ўтказмаслик ҳақида боғ раҳбарияти огоҳлантирилган экан (Огоҳлантириш ҳақида факт келтирилмаган.)

Лекин боғ маъмурияти оммавий тадбирларни ўтказиш талабларига риоя этмасдан, рекламани ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.

Оқибатда боғ атрофи ва автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келди.

"Мазкур ҳолат юзасидан боғ директори, директор ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғига нисбатан баённома расмийлаштирилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган", — дейилади ИИББ хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.9K viewsedited  09:14
Ochish/sharhlash
2024-06-02 04:02:01
#Рост_ҳикматлар

Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.


Ҳиндулар мақоли

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
13.9K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-06-01 15:05:54
«Текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди — ИИВ

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги хабардан сўнг кўп фуқаролар бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан мазкур боғда тиқилинч вазият юзага келганини кўриш мумкин.

Ҳаттоки, боғга олиб келувчи автомобил йўналишларида ҳам тирбандликлар юзага келган.

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган, тиқилинч ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда экан.

"Пойтахтимиздаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар тўхтатилганлигини маълум қиламиз" - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.3K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2024-06-01 07:50:08
#СЎРОВНОМА

Ўзбекистон медиасида журналистлар кучлими ёки блогерлар?

Блогерлар кўпроқ ҳақиқатни гапиради, деган фикрга қандай қарайсиз?

Rost24.uz ушбу саволлар билан жамоатчилик орасида холис сўровнома ўтказди.

ЖАВОБЛАР: rost24.uz/uz/news/1868

ЮТУБДА:



ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.8K views04:50
Ochish/sharhlash
2024-06-01 04:02:41
#Рост_ҳикматлар

Менга виждонсиз матбуот бергин, мен сенга онги йўқ миллат бераман.


Йозеф Геббельс

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
17.4K views01:02
Ochish/sharhlash