Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
52.75K
Kanalning ta’rifi
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 8
2024-05-27 05:14:11
Футзал бўйича жаҳон чемпионати: қуръа ташланди
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди.
Ўзбекистон мезбон сифатида А гуруҳига жойлаштирилди ва Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландияга қарши ўйнайдиган бўлди. Қўшни Тожикистон эса амалдаги чемпион Португалия билан бир квартетдан жой олди.
Футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръаси натижалари:А гуруҳ:
Ўзбекистон
Парагвай
Коста-Рика
НидерландияB гуруҳ:
Бразилия
Таиланд
Хорватия
КубаC гуруҳ:
Аргентина
Украина
Афғонистон
АнголаD гуруҳ:
Испания
Қозоғистон
Янги Зеландия
ЛивияE гуруҳ:
Португалия
Марокаш
Тожикистон
ПанамаF гуруҳ:
Эрон
Франция
Венесуэла
Гватемала14 сентябр
Ўзбекистон - Нидерландия
17 сентябр
Ўзбекистон - Парагвай
20 сентябр
Коста Рика - Ўзбекистон
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
7.9K views02:14
2024-05-26 05:27:22
Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Регистонга қадалади
Футзал бўйича 10-Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими азим Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ўтказилади.
Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари юртимизда футзал бўйича дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси жам бўлишади. Амалдаги ғолиб жамоа – Португалия ва 5 карра чемпион – Бразилия каби кучли жамоалар Ўзбекистондаги футзал майдонларида кубок учун беллашади.
Ўзбекистоннинг учта шаҳрида ўтказиладиган чемпионатнинг 6 та гуруҳидан қайси жамоа қандай ўрин олиши бугун
соат 21:00 да Регистон ансамблида бошланадиган қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.9K views02:27
2024-05-26 04:01:15
#Рост_ҳикматлар
Ё сукут сақлаш, ёки сукунатдан ҳам қийматлироқ сўз айтиш кeрак. Пифагор
Кунингиз хайрли ўтсин!ROST24.uz | Telegram | YouTube
12.2K views01:01
2024-05-25 12:09:25
Бу йил 11-синфни 414,6 минг нафар ўқувчи тамомламоқда — статистика Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йил умумтаълим муассасаларида республика бўйича жами 414,6 минг нафар ўқувчи 11-синфларни тамомламоқда.
Шундан:
қиз болалар – 223,1 минг нафар
ўғил болалар – 191,5 минг нафарROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.1K views09:09
2024-05-25 09:00:13
Олий таълимга қабул жараёнларида кўпгина янгиликлар ўрин олган Президент Фармони имзоланди
"Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармон имзоланди.
Унда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб кучга кирадиган баъзи ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Асосий янгиликлардан бири – янги ўқув йилидан бошлаб бакалавриатга "
аввал тест, сўнг танлов" тамойили асосида қабул бошланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.9K views06:00
2024-05-25 04:02:11
#Рост_ҳикматлар
Бирор қалбни вайрон қилгач айтилган узр қорин тўйгач дастурхонга қўйилган
тузга ўхшайди. Унга эҳтиёж йўқ. Пабло Нeруда
Кунингиз хайрли ўтсин!ROST24.uz | Telegram | YouTube
14.4K views01:02
2024-05-24 11:41:32
Москвадаги ёнғинда ўзбекистонликлар ҳам вафот этган – ОАВ
23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳридаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда яшаган 20 га яқин хорижликларнинг 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Ёнғинда 8 нафар киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Мазкур иш бўйича Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.3K viewsedited 08:41
2024-05-24 10:19:17
Тарих ҳам "ўзлаштирилмоқда"ми?
Прокуратура ва Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилоятидаги бир қанча тарихий ёдгорликларга зарар етказилганлиги
аниқланган.
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги
V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони икки нафар фуқаро томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Сариосиё туманидаги мил.авв. III–I асрларга оид “Ҳайвонтепа” археология ёдгорлигининг 3500 м3 майдони хусусий корхона томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 млрд. сўмлик зарар етказилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.8K views07:19
2024-05-24 09:33:09
Бугун, 24 май Бош вазир Абдулла Арипов туғилган кун
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2016 йил 13 декабрда Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан Бош вазирлик лавозимига номзоди кўрсатилган. 14 декбарда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида мазкур лавозимга тасдиқланган.
2020 йил январь ойида Бош вазир лавозимига қайта тасдиқланган.
"
Абдулла Нигматовични мен 20 йилдан бери яхши биламан. Кўп йиллар ёнма-ён бўлиб ишлаганмиз. Ҳаётда кўп оғир туҳматлар бўлди ва бу туҳматларни ўзидан ўтказиб, ҳеч қачон сингани йўқ. Шунинг учун мен лавозимга ўтирганимдан кейин Абдулла Нигматовични қайтарганим ҳам адолат нуқтаи назаридан бежиз эмас", – деган эди Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 14 декабрь куни Бош вазирни тасдиқлаш учун ўтказилган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.8K views06:33
2024-05-24 07:17:55
Ўзбекистонлик Ҳарвард университетида фан доктори унвонини олдиИқтисодчи Ботир Қобилов Ҳарвард университетининг фан докторлигини ҳимоя қилибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13.5K views04:17