Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонликлар Қатар давлатида ҳам ишлашлари мумкин Бугун К | Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистонликлар Қатар давлатида ҳам ишлашлари мумкин

Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат Меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш масаласи муҳокама қилингани айтилмоқда.

Қатар Меҳнат вазирининг таъкидлашича, тиббиёт, таълим, IТ, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори экан.

Учрашувда энг катта муаммо тил эканлиги ҳам айтиб ўтилди. Вазир Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича ўз таклифларини берган.

"Қатар Меҳнат вазири хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганлигини маълум қилди.

Икки давлат вазирлиги ўртасида қўшма комиссия тузилиб, ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битим имзоланиши режалаштирилмоқда
", – дейилади вазирлик хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube