Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi rost_24uz — Rost24 | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Rost
Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-06-12 07:20:29
“Ҳисорак” сув омбори бўйича хабар тарқатганларга жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, 10 июнь куни “Ҳисорак” сув омборидаги хавфли вазият ҳақида ахборот тарқатганларга нисбатан жиноят иши очилган.

Мазкур хабарни тарқатганлар "одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган"лар дея таснифланди.

Натижада эса, Шаҳрисабз туманида яшовчи икки фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.8K viewsedited  04:20
Ochish/sharhlash
2024-06-12 04:00:39
#Рост_ҳикматлар

Одамлар устига шундай бир замон келадики, унда ҳақиқатдан кўра махфийроқ, ботилдан кўра ошкорроқ ва ёлғондан кўра кўпроқ нарса бўлмайди.

Али ибн Абу Толиб

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
13.4K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-06-11 14:27:16
Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси имзоланди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС-1 қурилишига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича келишув имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Уч мамлакатнинг энергетика бўйича масъуллари 10 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган форумда яшил энергия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган келишувни имзолади.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон лойиҳага ўтган йили қўшилган эди .

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.9K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2024-06-11 08:43:19
Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади

Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
20.0K views05:43
Ochish/sharhlash
2024-06-11 07:10:55
Афғонистондан Россияга меҳнат муҳожирлари жалб қилиниши мумкин – “Толибон” расмийси

Афғон халқи ҳам Россия Федерациясида ишлаши ҳақида Толибон муваққат ҳукуматининг меҳнат ва ижтимоий муносабатлар вазири Абдул Умарий маълум қилди.

"Чеченистон ва Татаристон, шунингдек, Россиянинг бошқа ҳудудлари Афғонистондан борган муҳожирларни иш билан таъминлашини билдиришди”, – Абдул Умарий.

Толибон меҳнат вазирининг айтишича, бу масала Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия меҳнат вазири Антон Котяков ва Доғистон раҳбарияти билан бўлган расмий учрашувда кўтарилган экан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.2K views04:10
Ochish/sharhlash
2024-06-11 05:34:26
“Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши бартараф этилди – мутасаддилар

Кеча, 10-июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонидан сув отилиб чиққани айтилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, сув отилиб чиқиш ҳолати тўғоннинг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаган муҳандислик техник тадбирлари вақтида содир бўлган экан.

Ҳозирда сув сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилибди.

Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев “Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича сув омбори ёнидан маълумот берди.

Мутасаддилар ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини таъкидлашмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.3K views02:34
Ochish/sharhlash
2024-06-11 04:50:39
#Рост_ҳикматлар

Ёмон хотима кишининг қалбида одамлар билмас яширин ёмонлиги сабабидан бўлади.


Ибн Ражаб

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
11.2K views01:50
Ochish/sharhlash
2024-06-08 07:34:39
#Мулоҳаза

МАКТАБ ЁКИ РЕПЕТИТОР...

Мактабда билим қай тарзда олиняпти? Ўзи умуман билим олиняптими? Хўп, агар билим яхши берилаётган бўлса, нимага керак яна қанчадир пул сарфлаб репетиторларга бориш?

Финляндия таълим тизимида ўқитувчи ўқувчининг ота-онаси қаерда ишлашини сўрамас экан. У ерда болалар орасида тенглик тамойили ҳукмрон!

Бизда эса...

Давомини ўқиш: rost24.uz/uz/news/1871

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.6K views04:34
Ochish/sharhlash
2024-06-08 04:00:38
#Рост_ҳикматлар

Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.


Мавлоно Румий

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
11.5K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-06-07 15:55:08
Кинематография агентлиги раҳбарлигига Шуҳрат Ризаев тайинланди

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилдан буён агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Ризаев Кинематографияга раҳбар этиб тайинланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.7K views12:55
Ochish/sharhlash