Get Mystery Box with random crypto!

«Текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди — ИИВ Бугун Тош | Rost24 | Расмий канал

«Текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди — ИИВ

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги хабардан сўнг кўп фуқаролар бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан мазкур боғда тиқилинч вазият юзага келганини кўриш мумкин.

Ҳаттоки, боғга олиб келувчи автомобил йўналишларида ҳам тирбандликлар юзага келган.

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган, тиқилинч ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда экан.

"Пойтахтимиздаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар тўхтатилганлигини маълум қиламиз" - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube