Get Mystery Box with random crypto!

Rost24 | Расмий канал

Kanal manzili: @rost_24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52.75K
Kanalning ta’rifi

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•facebook.com/rost24official
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Tezkor — @rost24_tezkor
Реклама: 998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-06-12 17:39:15 Ўзбекистон ҳақида номақбул гаплар айтган чет эл фуқароларига тақиқ қўйилади

Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси қуйи палатага киритилган.

Қонун лойиҳасига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

Биринчидан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топиш асослари ва тартиби белгиланмоқда.

Иккинчидан, мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга беш йил давомида қуйидагилар тақиқланади: Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш.

Учинчидан, Ўзбекистонда вақтинча турган ёки доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки вақтинча турган фуқаролиги бўлмаган шахснинг мамлакатда бўлиши номақбул деб топилиши унинг Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқини бекор қилишга ҳамда мазкур шахсни депортация қилишга сабаб бўлади.

Тўртинчидан, қонун лойиҳасида мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган шахсларни депортация қилиш асослари ва тартиби назарда тутилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.5K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2024-06-12 15:32:25
Поездлар нархи яна оширилди

Бу жорий йилда учинчи бор нарх оширилиши ҳисобланади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини эълон қилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ нархларнинг оширилишга сабаб бўлган бир нечта омилларни санаб ўтган.

"Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда",дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.5K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2024-06-12 14:51:22
AҚШда тожик миллатига мансуб 6 нафар Россия фуқароси қўлга олинди

Улар ИШИДга алоқадорликда гумонланмоқда.

Қўлга олинган Россия фуқаролари жанубий чегара орқали AҚШга кириб келгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар ФҚБнинг Терроризмга қарши кураш бўлими кузатувида бўлган ва AҚШ иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.0K viewsedited  11:51
Ochish/sharhlash
2024-06-12 14:20:29
Ўзбекистонлик фоҳиша ҳақидаги фильм "Канн" фестивалида мукофотланди

Aмерикалик режиссёр Шон Бейкернинг ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақида суратга олган фильми 77-Канн кинофестивалида "Олтин палма япроғи" мукофоти билан тақдирланди.

Фильм бош қаҳрамони фоҳишалик билан шуғулланадиган ўзбек қизи сифатида гавдалантирилади.

Фильм IMDb рейтингида 7.5 балл билан баҳоланган. Маълумотларга кўра, бу рейтингда 7 дан юқори баҳоланиш яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбек қизи исми билан номланган "Aнора" фильми комедик-драма жанрида суратга олинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.3K views11:20
Ochish/sharhlash
2024-06-12 10:21:01
#Эълон
Қурбон ҳайити куни метро маълум муддатга бепул хизмат кўрсатади

16 июнь  – Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метрополитенидан фойдаланиш бепул бўлади.

"Тошкент метрополитени" ДУКнинг хабар беришича, 16 июнь куни метро доимги ҳаракатланиш вақтидан икки соат олдинроқ, яъни тонгги соат 3:00 дан 10:00 қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. 

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.7K viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash
2024-06-12 08:34:59
Яна қонун ҳимоячилари қўлга олинди

ДХХ томонидан прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
.

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори судланганлик ҳолатини олиб ташлаш эвазига фуқародан 1000 доллар ва 1 дона телефон аппаратини олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 7 минг доллар олган вақтида ушланди.

Икки нафар шахс фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтида ушланган.

Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят ишини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, 8 минг доллар олган вақтида ушланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
12.1K viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash
2024-06-12 07:20:29
“Ҳисорак” сув омбори бўйича хабар тарқатганларга жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, 10 июнь куни “Ҳисорак” сув омборидаги хавфли вазият ҳақида ахборот тарқатганларга нисбатан жиноят иши очилган.

Мазкур хабарни тарқатганлар "одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган"лар дея таснифланди.

Натижада эса, Шаҳрисабз туманида яшовчи икки фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10.8K viewsedited  04:20
Ochish/sharhlash
2024-06-12 04:00:39
#Рост_ҳикматлар

Одамлар устига шундай бир замон келадики, унда ҳақиқатдан кўра махфийроқ, ботилдан кўра ошкорроқ ва ёлғондан кўра кўпроқ нарса бўлмайди.

Али ибн Абу Толиб

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
13.4K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-06-11 14:27:16
Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси имзоланди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС-1 қурилишига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича келишув имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Уч мамлакатнинг энергетика бўйича масъуллари 10 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган форумда яшил энергия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган келишувни имзолади.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон лойиҳага ўтган йили қўшилган эди .

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.9K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2024-06-11 08:43:19
Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади

Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
20.0K views05:43
Ochish/sharhlash