Get Mystery Box with random crypto!

Янги ўқув йилидан бошлаб икки хил давлат гранти берилади Оли | Rost24 | Расмий канал

Янги ўқув йилидан бошлаб икки хил давлат гранти берилади

Олий таълим муассасалари талабаларига давлат грантлари икки шаклда: ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти сифатида ажратилади.

Бу Президентнинг олий таълим бўйича жорий йил 24 май куни имзолаган фармонида белгиланган.

Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант қонунчиликда белгиланган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ва мақсадли қабул доирасида талабаликка қабул қилинган талабаларга, шунингдек, тармоқ ва соҳаларнинг, давлат органлари ва ташкилотларининг грантлари соҳиблари учун ажратилади.

Таълим гранти давлат буюртмаси параметрлари доирасида олий таълим ташкилотига қабул қилинган талабалар учун ажратилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube