Get Mystery Box with random crypto!

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси имзоланди Ўзбекистон, Қирғизистон ва | Rost24 | Расмий канал

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси имзоланди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС-1 қурилишига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича келишув имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Уч мамлакатнинг энергетика бўйича масъуллари 10 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган форумда яшил энергия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган келишувни имзолади.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон лойиҳага ўтган йили қўшилган эди .

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube