Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши бартараф этилди – мут | Rost24 | Расмий канал

“Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши бартараф этилди – мутасаддилар

Кеча, 10-июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонидан сув отилиб чиққани айтилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, сув отилиб чиқиш ҳолати тўғоннинг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаган муҳандислик техник тадбирлари вақтида содир бўлган экан.

Ҳозирда сув сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилибди.

Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев “Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича сув омбори ёнидан маълумот берди.

Мутасаддилар ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини таъкидлашмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube