Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ҳақида номақбул гаплар айтган чет эл фуқароларига т | Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон ҳақида номақбул гаплар айтган чет эл фуқароларига тақиқ қўйилади

Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси қуйи палатага киритилган.

Қонун лойиҳасига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

Биринчидан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топиш асослари ва тартиби белгиланмоқда.

Иккинчидан, мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга беш йил давомида қуйидагилар тақиқланади: Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш.

Учинчидан, Ўзбекистонда вақтинча турган ёки доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки вақтинча турган фуқаролиги бўлмаган шахснинг мамлакатда бўлиши номақбул деб топилиши унинг Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқини бекор қилишга ҳамда мазкур шахсни депортация қилишга сабаб бўлади.

Тўртинчидан, қонун лойиҳасида мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган шахсларни депортация қилиш асослари ва тартиби назарда тутилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube