Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-06-06 12:54:01 “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси ва еткачи муҳандиси ушланди
 
Тезкор тадбирда “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси Б.Ю. ва маҳаллада ишлаш хизмати етакчи муҳандиси С.А. тадбиркор Х.С.нинг “Карвонсарой” 1-тор кўчасида жойлашган меҳмонхонасида фойдаланилган табиий газ учун тўловида аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштиришиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбормаслик эвазига тадбиркордан 25 млн сўм талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
@pressuzb
8.5K views09:54
Ochish/sharhlash
2024-06-06 11:20:04
Тез кунда...
8.3K views08:20
Ochish/sharhlash
2024-06-04 16:00:49 Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга боради.

@pressuzb
6.0K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-06-04 12:20:10
Европача услубда қурилган бино. Жиззахда экан. Лекин логотиплари яшириб қўйилган.

@pressuzb
7.0K views09:20
Ochish/sharhlash
2024-06-04 09:41:26 “Ўзбектелеком”нинг ташқи интернет канали бўйича монополияси бекор қилинади

Президент фармонига кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар ахборот ва миллий хавфсизликнинг тўлиқ таъминланишини назарда тутган ҳолда телекоммуникация операторларининг синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиши ва босқичма-босқич бошқа операторларга халқаро Интернет каналларини ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатдаги деярли барча провайдерлар “Ўзбектелеком” компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали интернет тармоғига уланган. Президент фармони билан эндиликда телекоммуникация операторларига “Ўзбектелеком”ни четлаб ўтиб, халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилмоқда.

@pressuzb
8.2K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-06-04 07:28:30 Қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинади:

2025 йил 1 январдан бошлаб:

⁃ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

⁃ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

⁃ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

⁃ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё 
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

2026 йил 1 июлдан бошлаб:

⁃ “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

⁃ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

@pressuzb
8.0K views04:28
Ochish/sharhlash
2024-06-03 21:08:09
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик йўлида муҳим фармонни имзолади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, фармон қора ва рангли металларни қайта ишлаш, кимё саноати, телекоммуникация ва энергетика каби қатор соҳаларда янги даврни бошлаб беради.

“Ушбу ҳужжат эркин бозор яратиш учун амалга оширилаётган чораларнинг узвий давоми бўлди. У мамлакат Раҳбариятининг жиддий ва мураккаб ислоҳотлар йўлида шаҳдам қадам ташлаётганини кўрсатади”, - деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, ҳужжат билан бир нечта компанияларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар босқичма-босқич бекор қилинади.

@pressuzb
8.6K views18:08
Ochish/sharhlash
2024-06-03 18:54:46 Собиқ МХХ биносида дарахтлар ноқонуний кўчирилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон Қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура

@pressuzb
8.9K views15:54
Ochish/sharhlash
2024-06-03 16:21:57 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган туризм бўйича йиғилишда сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидланди.

Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади.

@pressuzb
9.0K views13:21
Ochish/sharhlash
2024-06-03 16:01:16 Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди.

Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

@pressuzb
9.2K views13:01
Ochish/sharhlash