Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2024-05-23 08:30:37
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Ховос тумани ҳокими ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси, Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими, Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори қўлга олинди.

@pressuzb
13.3K views05:30
Ochish/sharhlash
2024-05-22 17:13:00
Дунёнинг турли нуқталарида ўзбекистонлик ватандошлар, талаба-ёшлар таҳсил олиб, меҳнат қилишмоқда. Ана шундай тиришқоқ, доимий изланувчан ёшлар ҳақида “Глобал кўприк” номли илмий-оммабоп ҳужжатли филм суратга олинибди.

Лойиҳанинг илк сони Германияда ўқиётган ва ишлаётган ёшларга бағишланган бўлиб, қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин:



@pressuzb
5.4K views14:13
Ochish/sharhlash
2024-05-22 11:54:12 Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

Халқаро облигациялардан тушган маблағлар буджет дефицитини қоплаш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштиришга йўналтирилади.

21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди.

Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.

Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган.

@pressuzb
7.6K views08:54
Ochish/sharhlash
2024-05-22 09:57:48 Норвегия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди.

Мамлакат бош вазири Йонас Гар Стерега кўра, қарор 28 майдан кучга киради.

@pressuzb
9.1K views06:57
Ochish/sharhlash
2024-05-21 18:25:53 2024 йилда пойтахтда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади

Эътиборлиси, бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва аҳолидан қўшимча бадаллар ундирилмайди.

Тиббий суғурта доирасида:

⁃ давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади;

⁃ беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади;

⁃ аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.

@pressuzb
11.2K views15:25
Ochish/sharhlash
2024-05-21 17:05:30 “Poytaxt Bank” интернет-банкинг тизими 24/7 режимда ва банкнинг таркибий тузилмалари тушлик танаффусисиз ишлашга ўтибди.

@pressuzb
9.9K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-05-21 15:28:31 22 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

@pressuzb
10.4K views12:28
Ochish/sharhlash
2024-05-21 13:36:45 Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда

21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинган.

@pressuzb
10.6K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-05-20 12:48:07
Ахунов Озод Одилович – “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

О.Ахунов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр энергиясини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@pressuzb
11.2K viewsedited  09:48
Ochish/sharhlash
2024-05-20 10:46:01 Мадиримов Дониёр Маматсалиевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Туманнинг аввалги ҳокими Муҳиддинов Эркин Мадорбекович Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

@pressuzb
12.4K views07:46
Ochish/sharhlash