Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-05-29 14:01:06
“Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш қарорида қатъий” — Жамшид Хўжаев

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14 Вазирлар конференциясигача Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишини кўзда тутиб, “Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит бўлиб қолмоқда ва биз узоқ муддатли тараққиётга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз” — деди.

У ўз баёнотида делегатларни бирлашиш жараёнида “сармоя киритиш ва қўллаб-қувватлаш”га чақириб, уларнинг “ҳамкорлиги, тажриба ва ёрдами” музокараларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

@pressuzb
10.0K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-05-29 08:57:50 Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

@pressuzb
10.0K views05:57
Ochish/sharhlash
2024-05-28 20:03:55 Бўка ва Поп туманларида қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

“China Datang Overseas Investment Co Ltd.” (Хитой) компанияси (инвестор) томонидан Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғи қурилади.

Инвестор юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 150 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мажбуриятини олади.

“Hyper Partners GmbH” (Германия) компанияси (инвестор) томонидан Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилади.

Инвестор юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 350 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мажбуриятини олади.

@pressuzb
11.3K views17:03
Ochish/sharhlash
2024-05-28 16:55:37 Самарқандда Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган “Ялангтўш Баҳодир” фильми премьераси бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, мазкур фильм Марказий Осиёда тўлиқ павильонда суратга олинган биринчи кино бўлиб, унда голливуд каскадёрлари ҳам иштирок этган.

Кинонинг ўзи Самарқанд хокими ва Регистон ансамбли асосчиси Ялангтўш Баҳодир ҳақида бўлиб, Самарқандда ўтказилган премьерасига 4000 томошабин келгани айтилмоқда.

Тизернинг ўзи бу филмьдан кўп нарса кутиш мумкинлигини кўрсатиб турибди. Бундай зўр графика учун ҳам филмьни кинотеатрга бориб кўрса арзийди.



10.2K views13:55
Ochish/sharhlash
2024-05-28 15:18:41 Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38° гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19°, кундуз кунлари 28-33°, баъзи жойларда 35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37° гача бўлади.

6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19°, кундуз кунлари 28-33°, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37° гача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20°, кундуз кунлари 33-38°, жанубда ва чўл ҳудудларда 40° гача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

@pressuzb
11.6K viewsedited  12:18
Ochish/sharhlash
2024-05-28 15:01:16 28 май куни Норвегия, Испания ва Ирландиянинг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақидаги қарори расман кучга кирди.

Маълумот учун, Ўзбекистон 1994 йилдаёқ Фаластин мустақиллигини тан олган.

@pressuzb
10.5K viewsedited  12:01
Ochish/sharhlash
2024-05-27 18:13:39 Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

@pressuzb
15.8K views15:13
Ochish/sharhlash
2024-05-27 15:31:33
Россия Ўзбекистонда АЭС қуради

Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланади.

@pressuzb
12.6K views12:31
Ochish/sharhlash
2024-05-27 14:05:48 “DD GENERAL INSURANCE” АЖга жарима санкциялари қўлланилди ва лицензиясининг амал қилиши тўхтатилди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “DD GENERAL INSURANCE” АЖ СТга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган лицензия 27 майдан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

Компания лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади.

“DD GENERAL INSURANCE” АЖ СТ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.

@pressuzb
11.0K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-05-27 13:48:50
Ўзбекистон ва Россия ҳукумати аъзолари

@pressuzb
11.6K views10:48
Ochish/sharhlash