Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 138

2022-04-19 10:38:54 Миллий гвардия ходимларига маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузганлар, вояга етмаганларни тунги вақтда кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйганлар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганлар ва бошқаларни жаримага тортиш ваколати берилмоқда.

@pressuzb
12.8K views07:38
Ochish/sharhlash
2022-04-19 09:16:55 Қашқадарё вилоятида янги туман — Кўкдала тумани ташкил қилинади. Сенат маъқуллади. @pressuzb
11.7K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-04-18 22:03:16 Айрим Telegram каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

@pressuzb
12.2K views19:03
Ochish/sharhlash
2022-04-18 21:31:27 Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрўх Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат…
11.5K viewsedited  18:31
Ochish/sharhlash
2022-04-18 20:49:42 Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрўх Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

@pressuzb
11.8K views17:49
Ochish/sharhlash
2022-04-18 16:19:34 Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамолдан огоҳлантирди

Бугун пойтахтда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

Шу сабабли шаҳар ҳокимлиги аҳолидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрамоқда.

@pressuzb
12.5K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-04-18 02:06:15 Қозоғистон буғдой ва ун экспортини чеклади

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги чеклов чоралари 2022 йилнинг 15 июнига қадар амалда бўлишини таъкидлаган. Қозоқ буғдойининг асосий харидорлари Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондир.

«Буйруқ кучга кирганидан сўнг 2022 йилнинг 15 июнига қадар буғдой ва ун экспорти тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади: буғдой — 1 млн тоннагача, ун маҳсулотлари — 300 минг тонна», — дейилади Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

@pressuzb
13.9K views23:06
Ochish/sharhlash