Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-06-11 15:32:29
Қишлоқ хўжалигида катта муаммо бу кўчатларнинг касалланиши бўлиб қолган. Ҳатто саримсоқ пиёзнинг ҳам кушандаси бор бугун. Бошқа экин ва кўчатларни айтмасангиз ҳам бўлади.

Агробанк томонидан бошланган Agro in Vitro лойиҳаси бу муаммоларни ҳам ҳал қилишга қаратилган. Нидерландия технологияси асосида Ўзбекистонда жорий қилинган ва Марказий Осиёда ягона бўлган дастур асосида кўчатлар ҳеч қандай вирус ва касалликларсиз ўстирилади ва етиштирилади. Бу эса қишлоқ хўжалигидаги энг катта муаммолардан бирини бартараф этишга ёрдам беради.

Agro in Vitro лойиҳаси ҳосилдорлиги юқори, экспортбоп кўчатлар етиштириш ва мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришга ёрдам беради. Бу ўз навбатида соҳадаги импортни ҳам кескин қисқартиради.

@pressuzb
8.9K views12:32
Ochish/sharhlash
2024-06-11 13:52:33Навоийазот” АЖ нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган

2021-2023 йилларда “Навоийазот” АЖ минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотларини тегишли жадвал бўйича биржага чиқармаган. Таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши ортидан нархлар 10 фоиздан 50 фоизгача қимматлашган. Бунинг оқибатида жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Мазкур қонун талаблари бузулиши ҳолатлари юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Навоиязот” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

@pressuzb
8.5K viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2024-06-11 13:04:59
Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошевнинг “Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича расмий баёноти

@pressuzb
15.9K viewsedited  10:04
Ochish/sharhlash
2024-06-11 08:45:09 Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@pressuzb
12.7K views05:45
Ochish/sharhlash
2024-06-11 08:37:36 16 июнь – Қурбон ҳайити

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

@pressuzb
13.0K views05:37
Ochish/sharhlash
2024-06-10 22:41:12 Қашқадарёлик ҳамюртларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб, яшаш уйларини тарк этмаслик ва ортиқча ваҳимага берилмаслик сўралади.

Масъуллар вазият назоратда эканини қатъий таъкидлаб, аҳоли ўз яшаш хонадонида тунни осуда ўтказиши мумкинлигини билдиришди.

@pressuzb
11.7K views19:41
Ochish/sharhlash
2024-06-10 22:27:36
“Ваҳимага ўрин йўқ!”

“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ хабарлар юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Ҳасанов Самад Ахатиллаевич ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Мирзаев Фарход Мирзаевич сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беришди. Масъуллар аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўраб, бунга ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди.

@pressuzb
34.9K viewsedited  19:27
Ochish/sharhlash
2024-06-10 15:58:11
Бахромов Фазлиддин Фахриддин ўғли – Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

@pressuzb
10.5K views12:58
Ochish/sharhlash
2024-06-08 20:06:36 Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади

Янги хизмат ёрдамида виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.

Янги суҳбат тизими 10 июндан бошлаб https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.

@pressuzb
5.3K views17:06
Ochish/sharhlash
2024-06-08 10:38:10 Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади – Президент қарори

@pressuzb
8.1K views07:38
Ochish/sharhlash