Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Telegram kanalining logotibi pressuzb — Pressuzb
Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-06-26 17:32:52 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан:

“...Қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда.

Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир.

Лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бу борадаги ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз”.

@pressuzb
5.0K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash
2024-06-26 11:54:45
Зомин аэропортига биринчи халқаро рейс қўнди

Бугун, 26 июнь куни маҳалий вақт билан соат 13:25 да “Зомин” аэропортига II Халқаро мақом саньати анжумани бошланиши арафасида синов тариқасида “Урумчи - Зомин” йўналишида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли А320 учоғи келиб қўнди. Ҳаво кемасининг қўниши муваффақиятли амалга ошди.

@pressuzb
7.9K views08:54
Ochish/sharhlash
2024-06-26 09:19:36
Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида саккизинчи “Хитой-Евроосиё” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон Бош вазирлари, Тожикистон, Қозоғистон Бош вазирларининг ўринбосарлари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди.

@pressuzb
7.4K views06:19
Ochish/sharhlash
2024-06-26 08:09:14
“UDEA”дан ажойиб янгилик! 2024-2025 ўқув йили учун “Aгробанк” AТБ томонидан ажратилаётган 200 та грантдан бирининг соҳибига айланинг!
“UDEA”даги Ковентри университетига ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда ва қуйидаги йўналишларда таълим олиш имконияти мавжуд:
— Бизнес учун ахборот технологиялари
— Бухгалтерия ҳисоби ва молия
— Халқаро молия ва банк иши
— Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар
— Бизнесни бошқариш ва лидерлик
— Инглиз тили ва инглиз тилини чет тили сифатида ўқитиш (TEFL)

Хужжатлар udea.uz сайти ёки @Udea_apply_bot орқали қабул қилинади.

Батафсил маълумот: +998788880800
Реклама
7.1K views05:09
Ochish/sharhlash
2024-06-25 17:34:23
Самарқандда экофаол ёшлар иқлим бўйича БМТ йиғилишини иммитация қилишди

“Замин” халқаро жамоат фонди, Ёшлар ишлар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги, ЮНИСЕФ, БМТТД ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги томонидан Самарқандда ўтказилаётган иккинчи халқаро ёшлар эко-оромгоҳида иштирокчилар «Дипломатика» интеррактив ўйинида иштирок этишди.

Бу ўйинда ёшлар гуруҳларга бўлинган ҳолда БМТдаги иқлим ўзгаришлари бўйича музокараларни иммитация қилишди. Иштирокчи ёшлар бирор давлатни танлаб иқлим ўзгариши бўйича ўз талабларини билдиришди.

Ёшлар «Иқлим ўзгармоқда, нега биз ўзгармаяпмиз?», «Келажагимизни арсанг», «Ёнилғиларни тўхтатинг», «Келинг, яшиллашайлик», «Сайёрани қутқаринг» каби чақириқларни ёзиб, шартли равишда «бош котиб» этиб танланган жюриларга кўрсатишди.

@pressuzb
8.0K views14:34
Ochish/sharhlash
2024-06-25 09:58:38 БАА компанияси “Пойтахт банк”ни сотиб олди

“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилди.

@pressuzb
8.6K viewsedited  06:58
Ochish/sharhlash
2024-06-24 18:52:53
Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси очилди. Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

@pressuzb
9.1K views15:52
Ochish/sharhlash
2024-06-24 18:20:22
Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Хусусан:

⁃ Дида (Жесус Силва) – дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.

⁃ Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.

⁃ Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.

⁃ Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.

29 июнь куни соат 15:00да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади. Учрашувда иштирок этиш бепул. Рўйхатдан ўтиш лозим: @yoshlaruchrashuvibot

@pressuzb
10.6K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-06-24 09:38:33
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга 40 дан ортиқ миллий ишлаб чиқарувчилар, кичик ва ўрта корхоналар раҳбарлари мамлакатга янги бозор очиш учун келганини маълум қилди.

@pressuzb
9.2K views06:38
Ochish/sharhlash
2024-06-23 15:38:43
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Болорцетцег Лувсандорж ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

@pressuzb
10.4K views12:38
Ochish/sharhlash