Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-05-27 12:44:03 1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда

Ҳукумат қарори билан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 2024 йил 1 июнгача эса 3350 сўм эди).

@pressuzb
15.9K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-25 14:46:48
26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

@pressuzb
8.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2024-05-25 13:00:14
1991-1995 йилларда Миллий хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғулом Алиев ҳаёти ва фаолияти ҳақида, хусусан, мамлакат мустақиллигининг дастлабки йилларида кузатилган кескин вазиятларда унинг давлат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатган жасорати ва фидойилиги тўғрисида ҳикоя қилинган кўрсатув намойиш этилди.

@pressuzb
9.5K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-05-25 12:36:58 Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Атом энергияси агентлиги ташкил этилади

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

⁃ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади. Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

⁃ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилади. Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:

⁃ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ташкил этилади. Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадда фойдаланиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика органи ҳисобланади.

@pressuzb
8.2K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-05-25 08:07:01 Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

@pressuzb
9.6K views05:07
Ochish/sharhlash
2024-05-24 17:17:22
Айтишларича, Умаров Олимжон Муҳаммаджонович рақамли технологиялар вазирининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@pressuzb
10.3K views14:17
Ochish/sharhlash
2024-05-24 17:00:33
Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари фаолиятига оид лавҳалар намойиш этилди.

@pressuzb
11.3K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-05-24 15:00:45 Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

@pressuzb
10.6K views12:00
Ochish/sharhlash
2024-05-24 08:10:04
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 24 май куни 63 ёшни қаршилади.

@pressuzb
15.7K views05:10
Ochish/sharhlash
2024-05-23 13:06:32 Абдуазимов Умиджон Абдуазим ўғли “ASIA ALLIANCE BANK” бошқаруви раиси этиб тайинланди.

@pressuzb
11.6K views10:06
Ochish/sharhlash