Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-06-07 16:36:48 Telegram ўз ички валютасини жорий қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда ички валюта ишга туширилганини эълон қилди. У Telegram Stars деб номланади ва ундан ботлар ва мини-иловаларда рақамли хизматларга ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мумкин.

Компания блогида хабар қилинганидек, “юлдузлар” Apple ва Google маркетларида илова ичидаги харидлар тизими орқали ёки PremiumBot ёрдамида харид қилинади. Уни Telegram платформасидаги электрон китоблар ва онлайн курслардан тортиб то ўйинлардаги маҳсулотларгача ҳар қандай рақамли товарларга сарфлаш мумкин.

Мини-илова ишлаб чиқувчилари тўпланган “юлдузларни” кейинчалик Fragment платформаси орқали Toncoin криптовалютасида чиқариб олиши мумкин бўлади. Шунингдек, Telegram иловаларини янада тарғиб қилиш учун ички валютадан фойдаланиш мумкин.

@pressuzb
8.7K views13:36
Ochish/sharhlash
2024-06-07 13:53:38
Холиқов Баҳодир Алиқулович – Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош вазири котибиятининг Давлат тилини ривожлантириш департаментида бош мутахассис сифатида фаолият юритган.

Б.Холиқов меҳнат фаолиятини 2012 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бошлаган ва бир нечта олий таълим муассасаларида турли лавозимларда ишлаган. У 40 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишларга муаллифлик қилган.

Унинг ташаббуси билан университет ва 10 та ташкилот ҳамда идора ўртасида хўжалик шартномалари имзоланган, 13 нафар хорижлик мутахассислар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

@pressuzb
9.4K views10:53
Ochish/sharhlash
2024-06-07 13:21:41 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Гуламов Шохрух Хасанович ва Алиев Акрам Заирович инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pressuzb
7.8K views10:21
Ochish/sharhlash
2024-06-07 11:50:31
Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль 10-15 июнь кунлари биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

@pressuzb
8.2K viewsedited  08:50
Ochish/sharhlash
2024-06-07 11:21:22 Бугун, 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

@pressuzb
8.5K views08:21
Ochish/sharhlash
2024-06-07 08:11:15
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда солиқчиларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

⁃ Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

⁃ Бухоро вилояти Ғиждувон туман солиқ инспекцияси катта инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман марказидаги “Ҳўжаи жаҳон” савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорни жорий йилнинг охирига қадар айланма солиқ тўловчиси тоифасидан, ҳар ойда 2 млн. 424 минг сўм тўлайдиган қатъий турдаги солиқ тўловчиси тоифасига ўтказмаслик, келгусида солиқ идоралари томонидан бўладиган текширувлардан ҳимоя этиш ҳамда унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 8 млн сўм олган вақтида ушланди.

⁃ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган умумий овқатланиш масканида 6 ой мобайнида солиқ текширувлари ўтказмаслик, аксинча, унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг бош инспектори ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғининг алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

⁃ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида аниқланган 267 млн 300 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини мансабдор танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўъбасининг собиқ бошлиғи ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
8.6K views05:11
Ochish/sharhlash
2024-06-07 07:51:05
“Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарадаги музокаралар якунида ОАВ учун баёнот билан чиқди. Унда Шавкат Мирзиёев Ғазода кечаётган фожиаларга алоҳида тўхталди.

Президент Ғазо секторида 8 ойдан бери қонли уруш давом этаётгани, натижада 40 мингга яқин аҳоли, хусусан аёллар ва болалар ҳалок бўлаётганини чуқур изтироб билан қайд этиб, яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди.

“Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳанузгача ҳал қилинмаган Исроил–Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун, албатта, мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

@pressuzb
8.4K views04:51
Ochish/sharhlash
2024-06-06 22:18:13
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Президент Шавкат Мирзиёевни “Туркия Республикаси нишони” билан тақдирлади.

Маълумот учун, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

@pressuzb
8.2K views19:18
Ochish/sharhlash
2024-06-06 18:42:02
Тошкентда “UzChess Cup” халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрида 5-15 июнь кунлари шахмат бўйича “UzChess Cup” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчиси иштирок этади.

Умумий соврин жамғармаси 166 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақа учта гуруҳда ўтказилади:

“Masters” гуруҳи FIDE рейтинги 2700 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
“Challengers” гуруҳи FIDE рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
“Futures” гуруҳи FIDE рейтинги 2500 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ўртасида.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда АлоқаБанк турнир расмий ҳомийси сифатида қайд этилган. Банк, шунингдек, аввалроқ Нодирбек Абдусатторовни ўз амбассадори этиб тайинланган эди.

Турнирни Ёшлар ишлари агентлигининг “Китоб олами” дўконига бориш орқали жонли томоша қилиш ёки “UzChess” YouTube каналида онлайн кузатиб бориш мумкин.

Турнир ташкилотчилари: Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёшлар ишлари агентлигининг «Uzchess» лойиҳаси

Турнир бош ҳомийлари: АлоқаБанк, Uzbekistan Airways

@pressuzb
8.6K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-06-06 13:57:16
Шавкат Мирзиёев “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди

1984 йилда ташкил этилган компания турғун ва айланма қанотли ҳаво техникаси, учувчисиз учиш қурилмалари ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва аэрокосмик тизимларни интеграциялаш соҳаларида Туркиянинг етакчи технология марказидир.

2023 йилда “Turkish Aerospace Industries Inc.” дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компаниялари рўйхатига кирди. Корхонанинг йиллик даромади 1,5 миллиард долларни ташкил этади.

Компанияда 15 мингдан зиёд ходим, шу жумладан 7 мингга яқин муҳандислар, 6,5 мингдан ортиқ техниклар ва бошқа ишчилар меҳнат қилади.

Ташриф давомида Ўзбекистон Президентига Туркия мудофаа саноатининг кенг турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган бошқа корхоналари фаолияти ҳам тақдимот қилинди.

@pressuzb
8.5K views10:57
Ochish/sharhlash