Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-06-02 15:04:56
"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилади

Чўлпонотадаги учрашув иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.3K views12:04
Ochish/sharhlash
2023-06-02 10:43:53
Шавкат Мирзиёев: "Яқин дўстлар шундай бўлади...

Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентига ажратилган қароргоҳда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда бошлангани диққатга сазовор.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.4K views07:43
Ochish/sharhlash
2023-06-02 10:17:17 ​​​​Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит...

Бизнинг ташқи ишлар идорамиз табиатан жуда камсуқум ва ҳаддан ташқари "одобли". Номидан фарқли ўлароқ жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга деярли муносабат билдирмайди. Ҳатто ўзимизга тааллуқли майда ҳурматсизликларга-да, баъзан чуқур сукути билан жавоб қайтаради.

Аммо кеча у Шимолий Корея масаласида "гапирди". Вазирлик матбуот хизмати ўз мурожаатида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Шимолий Корея томонидан ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдиради. Ушбу ҳолат Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортилиши тарафдоримиз.

Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлайди
”, дея фикр билдирган.

Мазкур баёнот Жанубий Корея ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Пак Чиннинг мамлакатимизга ташрифи фонида янграгани масаланинг бир томони бўлса, иккинчи томони, "сукут" бузилишида "мўлжал"нинг танланиши эди.

Маълумки, Шимолий Корея Россиянинг Украинага босқинини қўллаётган кам сонли давлатлардан бири. Бунинг устига қурол-яроғ масаласида Россия армиясига ёрдам бераётгани тез-тез иддао қилинади. Кремль ҳам икки давлат сиёсий ўтмиши кўп муштаракликларга эга эканлигини айтиб келади.

Хуллас, жайдаричасига айтганда, Шимолий Корея Россиянинг совуқ уруш йилларида орттирган укаси, десак тўғрироқ бўлади. Демак, биз шунда ТИВ вакилларининг оммавий қирғин қуроллари ва умуман, урушни қоралашга қаратилган баёнотини "қизим сенга айтаман, келиним сен эшит" мазмунида тушунсак бўладими?

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.0K views07:17
Ochish/sharhlash
2023-06-02 10:00:09
Расман: тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади

Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.0K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-06-02 08:06:32
Ҳаж-2023 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
6.1K views05:06
Ochish/sharhlash
2023-06-01 20:51:06
Сенатнинг 41-ялпи мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан аксар аъзолар ўзларига тегишли қонун кўрилаётганда иштирок этмади. Улар Болалар куни бўйича ташкил қилинган тадбирда бўлишган.

Қизиқ ҳолат-а?! Танзила опаку майли, Сенатнинг обрўси нима бўлди?! Сенаторларнинг ўзлари ҳурмат қилмаган Сенатни халқ ҳурмат қиладими, ишонадими?..

Ўзи, умуман, парламентимизнинг икки палатали бўлиши бизга нима берди ва беради, тинчгина бир палатали форматга ўтсак нима ютқазамиз? Ютадиганимиз эса аниқ: бюджет (халқ) пули тежалади.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.8K views17:51
Ochish/sharhlash
2023-06-01 19:16:03
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@platformauzb_live
Батафсил: https://t.me/+geI-VY4gXwA4MjEy
5.3K views16:16
Ochish/sharhlash
2023-06-01 16:48:22 «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада байроғга нисбатан зарур ҳурматни таъминлаш шарти билан қуйидагилар таклиф этилмоқда:

Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланилишга рухсат бериш;
байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;
давлат органларининг рамзларида (байроқ, геральдик белги) ва уларнинг расмий веб-сайтларида Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга ҳуқуқий асос ўрнатиш;
Давлат байроғи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш;
Давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
5.9K views13:48
Ochish/sharhlash
2023-05-11 11:34:19 ​​Хизмат машинаси хизмат доирасида бўлиши керак эмасми?..

Раҳбар, бирор йўналишга мутасадди бўлишнинг катта масъулияти бор. Бироқ бизда бу тушунчани кўпчилик турлича тушунади: “Энди мен раҳбарман, шу соҳага масъулманми, истаганимни қилсам бўлади” дегувчилар, афсуски, орамизда кўпчиликни ташкил этади.

Аммо ҳозир раҳбар қандай бўлиш мавзуида эмас, балки бошқа бир масала ҳақида сўз юритмоқчимиз. Эътибор қилганмисиз, фарзандингизни боғчага ёки мактабга олиб бориб қўйганингизда кўзингиз нимага тушади?

Давлат томонидан берилган хизмат машиналари кўплигига... Улар боғча ёки мактабга болажонларни олиб келиб қўяди ва машғулотлар тугагач яна олиб кетади.

Айниқса, хусусий боғча ва мактаблар атрофида ойнаси қора тонировка билан қопланган хизмат автомобилларини тез-тез учратасиз. Кўча-кўйда ҳам хизмат машиналари рўзғор учун хизмат қилаётганига кўз тушади.

Бу автомобиллар ҳарфларига назар солсангиз, энг катта идоралардан тортиб, қонун чиқарувчи, ижро этувчи, вазирлигу ҳокимликлар машиналари борлигига гувоҳ бўласиз. Хўш, хизмат машиналари шахсий масалаларни ҳал этиш учун берилганми?

Ҳозир бу мақолани ўқиш чоғида ўша мутасадди “ишга келишдан олдин фарзандимни ташлаб келяпман, нимаси ёмон?” дейиши мумкин. Аммо бундайларнинг дунёқарашини эскича қолипда қолиб кетган дея изоҳлаш энг тўғри баҳо бўлади. Бу хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан тенг ҳолатдир. Ахир, хизмат машинаси хизмат доирасида бўлиши керак эмасми?..

Энди буни ким назорат қилади, деган савол ўйлантиради? Вазирлар Маҳкамасими ёки ундан юқори турувчи идорами? Ёки ЙПХми?  Хуллас, саволли ҳолатлар. Ҳар тонг хаёлимдан шулар ўтади...

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
2.4K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:51:50
Қизиқда, ўзлари муаммо пайдо қилишади ва ўзлари гўё уни ҳал қилишади...

Ўттиз йилдан буён бир хил сценарий. Эй, биродарлар одамлар ҳам, замон ҳам ўзгарди, бу чўпчакларга ишонадиган одамнинг ўзи қолмади, сизлар ҳам гарчи аҳмоқ қиларкансизлар бунга креативроқ ёндашинглар, дейдиган одам йўқ...

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.1K views14:51
Ochish/sharhlash