Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-05-28 08:59:15 Ўқувчимиз ёзмоқда
Яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким?


Шағал қазиб олишни экология баҳона тақиқлаётган ўзбек чиновникларининг савияси ва экология деган нарсани мутлақо тушунмаслигидан келиб чиқилса, бу ерда мақсад шағал қазиб олишни тўхтатиш эмас, балки бир қўлли монополияга айлантиришмоқчи, деган ўй-хаёл келаверади.

Негаки, биринчидан, амалдорларимиз ҳар доим янги монополия яратмоқчи бўлсалар рақобатчиларни экология, миллий манфаатлар ҳақидаги мана шунақа баландпарвоз нарсалар билан айблашган.

Ваҳоланки шу вақтда ўзлари экологияга ҳам, миллий мафаатларга ҳам тупурганча бундан беш баттар ишларни қилаётган бўлишади.

Иккинчидан, шағал қазиб олишни тўхтатиб бўлмаслигини бошқалар сингари улар ҳам яхши тушунишади. Акс ҳолда, қурилиш саноати бир кунда ўлади.

Учинчидан, ҳаммага маълумки, шағал бозори аҳолининг ҳамма қатламини қамраб олган. Яъни, ҳамма харидор. Энг эътиборлиси, деярли нақд пулда сотилади. Бу дегани даромад солиқдан ташқари.

Агар бозор кўлами ва даромади назорат қилинмаслигини ҳисобга олсак, юз фоиз аниқки, бу соҳа ўз эгаларига Ўзбекистондаги мошина заводиданда каттароқ, энг муҳими, ҳеч ким сезмайдиган  даромад келтирмоқда.

Нима дедингиз? Унда яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким?

Шавкат Ширинов.

@platformauzb
6.2K views05:59
Ochish/sharhlash
2024-05-27 21:23:04 Келгуси ўқув йилидан бошлаб табелдаги баҳоларни сохталаштириб бўлмайди

Мактаб таълимини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш ва бошқарув жараёнларини шаффофлаштириш мақсадида келгуси ўқув йилидан ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилади.

Хусусан, электрон баҳолар табели «emaktab.uz» платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.

Натижада табелдаги баҳоларни ўзгартириш ва сохталаштиришнинг олди олинади.

@platformauzb
6.6K views18:23
Ochish/sharhlash
2024-05-27 21:16:03 Ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман!

Ёзда қурилиши бошланармиш. Хўп, АЭС керакдир, лекин “кам қувватли АЭС”нинг нима кераги бор — шунча овора бўлиб қурганга яраша у-бу кам-кўстимизни тўлдирадигани қурилмайдими? Нега Россия билан қуриш керак буни, нега бир очиқ танлови, тендери йўқ? Нега бунинг нархи эълон қилинмаган? Бурнинггача қарзга ботиб ётган бўлсанг, қайси пулингга қурасан? АЭСни қўя турайлик, тўғонларинг қўшниларни сувга бўктирадиган бир давлат сифатида ўша қўшниларнинг розилигини олганмисан? Қанақасига ёздаёқ қурилиши бошланади — номига бўлса ҳам халқ билан маслаҳатдашилмайдими? Нега Жиззахда қуришингни, нега ёздаёқ қурилишни бошлашингни, нега айнан Россия билан, нега айнан кам қувватли АЭС қурмоқчи эканингни сани пул билан таъминлаб турган халққа тушунтирмайсанми?

Ўзбекистонда Россия АЭСи қурилмасин! Бир ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман!

Муҳрим Аъзамхўжаев.

@platformauzb
6.4K views18:16
Ochish/sharhlash
2024-05-27 20:08:20
Апрель ойида банкларнинг муаммоли кредитлари 1,7 трлн сўмга ортган.

@platformauzb
5.9K views17:08
Ochish/sharhlash
2024-05-27 19:59:54 “Ўзатом”: Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши шу йил ёздаёқ бошланади

Станция учун танланган майдонда текширув ишлари ўтказиб бўлинган, жойнинг мақсадга мувофиқлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган.

Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи бўлади, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади. Лойиҳа қиймати ва молиялаштириш манбаси ҳозирча маълум қилинмади.

@platformauzb
5.7K views16:59
Ochish/sharhlash
2024-05-27 18:20:24 Энди барча талабаларга ҳам таълим кредити берилмайди

Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

@prlatformauzb
7.7K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-05-27 17:36:51
Самарқандда «Регистон» ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими, саркарда Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм премьерасига 4 минг томошабин ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги суратга олиш ишлари тўлиқ павильонларда олиб борилган ва унда чет эллик мутахассислар, жумладан, Голливуд каскадёрлари ҳам ишлашган.
6.9K views14:36
Ochish/sharhlash
2024-05-27 15:27:39
4 миллион ўзбекистонлик InfinBANK'ни танлади

Бугунги кунга келиб InfinBANK'ни танлаган ўзбекистонликлар 4 миллиондан ошди. Бу рақамлар ўз-ўзидан келгани йўқ, бунинг замирида банк жамоасининг ҳамжиҳатлиги ва ўз устида ишлашдан чарчамаслиги хизмат қилмоқда.

Хусусан, Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги банк рейтингини B2 дан B1 га кўтарди. InfinBANK немис сифати билан машҳур бўлган илғор SAP дастуридан фойдаланади. Бу банкка ички жараёнларни автоматлаштириш ҳамда ишончлилик ва хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлаш имконини беради.

Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида ҳам банк мақтана олади. Банк Тошкент марказида ўзгача креатив услубдаги бино лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни қуришга муваффақ бўлди. Бу нарсанинг ўзи ҳам банкнинг барқарор ривожланиши ва мижозларга қулай шароитларда хизмат кўрсатиш истагини акс эттиради. Шунингдек, InfinBLACK кредит картаси, бошланғич тўлови 15%лик автокредит, юқори фоизли омонатлари билан ўзбекистонликлар кўнглидан жой олиб келмоқда.

InfinBANK молия соҳаси билан чекланиб қолмасдан спорт йўналишида ҳам анча фаол. Шу вақтгача банк бир нечта марафонларига ҳомийлик қилди, банк аъзолари уларда мунтазам қатнашиб келмоқда.
5.5K views12:27
Ochish/sharhlash
2024-05-27 14:28:35
Россия Ўзбекистонда кичик қувватли АЭСлар қуриши мумкин

Бу ҳақида Россия ҳукуматига тегишли ҳужжатда келтирилмоқда.

@platformauzb
5.7K views11:28
Ochish/sharhlash
2024-05-27 14:03:01
Ўзбекистон ва Россия ҳукумати аъзолари.

@platformauzb
5.8K views11:03
Ochish/sharhlash