Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-20 06:59:40 Бугун дунёда геосиёсий вазият таранглашиб, Исроил-Фаластин можароси фонида Эрон Президентининг ҳалокатга учраб вафот этиши ҳодиса бўйича кўплаб саволларни келтириб чиқариши шубҳасиз. Биринчи навбатда, бу ноқулай об-ҳаво туфайли рўй бердими ёки...

@platformauzb
5.5K views03:59
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:54:09
Eron tashqi ishlar vaziri Abdullahyonning jasadi deya taxmin qilinmoqda.

@platformauzb_live
5.5K views03:54
Ochish/sharhlash
2024-05-20 06:37:34
Eron prezidenti vertolyoti bortida bo‘lganlarning barchasi halok bo‘lgan deb hisoblanmoqda, deya xabar bermoqda Reuters rasmiy vakiliga tayanib.

Raisiyning yonib ketgan vertolyoti tasvirlari Sabereen News tomonidan chop etilgan.

@platformauzb_live
5.6K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-05-19 22:39:37 Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.

@platformauzb
6.3K views19:39
Ochish/sharhlash
2024-05-19 18:46:55 Тез орада амалдорларнинг ҳам мол-мулки ва даромади декларация қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов:

- Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан мақулланган. Президент томонидан имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир Президент администрациясида муҳокамада.

Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун» лойиҳасини ишлаб чиққанмиз. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишганмиз. Адлия вазирлигидан экспертизадан ҳам ўтказилган. Қонунимиз деярли тайёр, жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, биз қонун билан бир қаторда тизимни яратиш устида ҳам ишлаяпмиз.

Декларациялаш тизими ягона базада ишлайдиган бўлиши устида ишлаяпмиз. Россия Федерациясида, масалан, ҳар бир вазирлик, идоранинг ўзида декларация тўлдирилади ёки Қирғизистонда ҳам. Кўп мамлакатларда шундай. Биз шундай қилмоқчимизки, ягона база орқали битта платформада ҳаммаси кўринадиган декларациялаш тизимини ишлаб чиқмоқчимиз.

Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси тажриба тариқасида ҳамма ходимларининг декларацияларини киритмоқда. Яъни, қонун билан бир вақтнинг ўзида мана шу платформани ҳам ишга тушириб юбориш устида ишлаяпмиз.

@platformauzb
6.7K views15:46
Ochish/sharhlash
2024-05-19 18:32:56 Тошкентда икки кун сув бўлмайди

Тошкентнинг 6 та тумани - Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида 20 май соат 09.00 дан 21 май соат 21.00 гача сув қисман ўчирилади.

Сув таъминотини тўхтатиш режалаштирилган ҳудудлар

ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ

@platformauzb
6.7K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-05-15 19:08:52 Пойтахтдаги дарахтлар оммавий "касаллик"ка чалинмоқда

Ботаника боғи дендрологи Атиргул Холмирзаева:

"Шира касаллиги, шаҳар мўйловдори, пўстлоқхўр деган ҳашаротлар дарахтларга зарар етказяпти. Булар олдин шаҳарда йўқ эди. Турли хил ёғочлар билан қўшилиб келиб, секин-секин шаҳар бўйлаб тарқалишни бошлаган.

Пўстлоқхўр дарахт танаси ва пўстлоғи орасига ўрнашиб олади. Дарахт ичига кириб олгандан кейин чиқмасдан дарахтни еб ташлайди. Натижада дарахт қурий бошлайди. Шаҳар мўйловдори эса теракларда кўп бўлар эди. Ҳозир тераклар камайиб кетгани учун ёғочи юмшоқ чинор, эман дарахтларига кириб оляпти.

Боғга кўпинча ёшлар келади. Катта дарахтлар пўстлоғини ўйиб севгисини изҳор қилади. Севсанг, ўзига айт, пешонангга ёз, хат ёз. Чунки дарахтнинг очилган жойини кўриб шаҳар мўйловдори хурсанд бўлиб кетади. Дарров кириб олади. Илтимос, дарахтларни ўйманг, бу уларнинг касалланишига сабаб бўлади.

Дарахтларни тагига плита қўйиб ташланяпти. Дарахт илдизи унинг танаси шохлаган жойигача узайган бўлади. Шу жойи очиқ қолдириши керак. Қор-ёмғирда улар табиий тўйиниши керак. Биз эса ҳамма жойни бетонлаб ташлаймиз. Охирги пайтда шаҳардаги дарахтларга унча қаралмай қўйди. Арча қурдик, арча қурти ҳам кўпая бошлади. Бундан ташқари 2022 йилда совуқ урган дарахтлар бор. Улар ҳалиям шаҳарда турибди. Қуриган дарахт турмаслиги керак, чунки у касалланган бўлса, бошқа дарахтларга ҳам юқтиради.

Илгари шаҳарнинг ҳар бир туманида ўсимликлар ҳимоя қилиш бригадаси бўлар эди. Уларнинг ўз машинаси ва энтомолог мутахассислари бўларди. Улар келиб шаҳарнинг қайси ўсимлик дарахтида касалланиш бўлса, ўрганар эди. Дарахтга қанча дори бериш керак, қанча сув қуйиш кераклигини билишарди. Машинасида катта босим билан тепасигача сочиб, дарахтга ишлов бериларди. Ҳозир унақа бригада йўқ. Фақат карантинга айтишади, унга катта пул тўланиши керак".

Дендролог пойтахтда зудлик билан тезкор гуруҳ тузиб чиқиб, касалланган дарахтларни аниқлаб, уларни дорилаш йўлини топиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Бунда Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жонбозлик кўрсатиши керак. Акс ҳолда Тошкент азим дарахтларидан ажралиб қолиши ҳеч гап эмас.

Манба

@platformauzb
5.4K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-15 17:40:52 Биринчи кун субсидия учун 63 минг ариза топширилибди

Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

Шундан:
• my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; 
• Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза келиб тушди.

Маълумот учун – 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.

@platformauzb
6.2K views14:40
Ochish/sharhlash
2024-05-15 14:29:03
Бизда коммунал тарифлар тахминан шундай белгиланади

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
7.4K views11:29
Ochish/sharhlash
2024-05-15 10:30:09 Бугундан субсидия учун аризалар қабул қилинади

Президент фармонига асосан, субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади.

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

@platformauzb
9.0K views07:30
Ochish/sharhlash