Get Mystery Box with random crypto!

#Тарқатинг Диққат, сайёр қабул ўтказилади! Ҳурматли фуқа | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Тарқатинг

Диққат, сайёр қабул ўтказилади!

Ҳурматли фуқаролар! Паркент туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул "Ёшлар боғи"да жорий йилнинг 14 май, сешанба куни соат 10:00 да бошланади.

Унда Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди раиси Фарҳод Ҳайитов, Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро суди раиси Даврон Эргашев, туман ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров ҳамда МИБ, Адлия бўлими бошлиқлари иштирок этади.

Шу муносабат билан туманимиз фуқароларини, тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахсларни суд-ҳуқуқ соҳасига оид ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари билан иштирок этишга таклиф қиламиз!

@PARKENT_TONGI